12 йилда илк маротаба еврокубоклар ярим финали немис клубларисиз бўлиб ўтади

Aslanov Jasurbek
21 апр 2017, 10:14
Бу йил 2004/05 мавсумдан сўнг илк маротаба Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ярим финал босқичлари немис клубларисиз ўтади.

"Бавария" Чемпионлар лигаси чорак финалида "Реал"га, Дортмунднинг "Боруссия" клуби эса "Монако"га мағлуб бўлди.

Европа лигаси чорак финалида "Шальке" "Аякс"га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.

2004/05 мавсумда "Бавария" "Челси"га мағлуб бўлиб, Чемпионлар лигасини тарк этган эди. "Байер" ва "Вердер" аввалги босқичларда турнирдан чиқиб кетган. "Алемания", "Шальке" ва "Штутгарт" УЕФА Кубогининг 1/16 финалида мағлуб бўлишган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia