12 та гол ўтказиб юборган жамоа атайин мағлуб бўлган экан
04 апр 2017 10:16
Янгиликлар
12 та гол ўтказиб юборган жамоа атайин мағлуб бўлган экан
"Бу футболчилар ким эканлигини биламан, аммо ҳозир бу ҳақида гапира олмайман. Тўрт футболчининг иши бу. Баҳсдан олдин жамоадошим ёнимга келиб, шундай деди: "Ўйин келишилган. Унда иштирок этасанми?".
Улар хатто мендан сўрашга уялишмади, чунки жавоб қандай бўлишини билишарди. Жамоадан кетган бўлардим. Учрашув бошланишига ярим соат қолганида захирада ўтиришимни билдим.
Баҳсдан кейин автобусга ўтирдим ва жамоадошларим менга шундай дейишди: "Кийиниш хонасида ўйинни сотганлар борлигини билишинг керак". Кийиниш хонасига қайтдим, муштлашувгача етиб борган можаро бошланди. Бошқаларга нима қилиш кераклигини айтган футболчи бор. "Барселона Б"нинг бунга алоқаси йўқ, улар ўз вазифасини бажаришди" - дейди Саад.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона Б"дан учралган мағлубиятдан сўнг, "Эльденсе" Испаниянинг учинчи дивизонидан ўз хоҳиши билан чиқиб кетди.
Фикрлар