UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: Ўзбек боксчиси октябрь ойида жанг қилиши мумкин, «Хабиб мен каби жангчилар сабаб яримўрта вазнга ўтишни хоҳламайди»  0 01:55АПЛ. "Арсенал" "Энфилд"да ютқазиб қўйди  58 00:29Чиройли ўйин, иродали ғалаба ва соядаги қаҳрамон  8 00:07АПЛ. “Астон Вилла” сафарда йирик ғалабага эришди  1 00:02Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 23:45ОЧЛ. Ҳафта рамзий жамоасидан “Пахтакор”нинг 3 аъзоси ва Ғаниев жой олди  5 23:09Роди: “Лестер”га омад кулиб боқди. Футбол “Сити”га нисбатан адолатсизлик қилди”  7 22:41Фрэнк Лэмпард Кепа ҳақида: “У “Челси”да сўнгги ўйинини ўтказди, деб айтмайман”  7 21:57Расман: Гвардиол кейинги ёзда "Лейпциг" сафига қўшилади   3 21:46Питер Крауч: “Бруну "Олтин бутса"ни ютади. АПЛдаги 38 ўйин "Манчестер Юнайтед" учун 38 та пенальти дегани"   25 21:27Сергей Лебедев "Нефтчи"га қайтди   21 21:14Тотти 9 ойдан сўнг комадан чиққан "Лацио" футболчисини йўқлаб борди   14 20:42"Майнц" Байерлорцерни ишдан бўшатди   2 20:35"Қўқон-1912" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:22Кроос икки ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин   1

10 йил олдин Дрогба Мбаппе билан расмга тушишни истамаган экан. Кеча Дидье айбини ювди ва яна қандай қилиб? Янгиликлар

10 йил олдин Дрогба Мбаппе билан расмга тушишни истамаган экан. Кеча Дидье айбини ювди ва яна қандай қилиб?

Ўшанда норвегиялик ҳакам Эвребе халал берган эди.

Килиан Мбаппе 2019 йилги «Олтин тўп» соврини учун курашда олтинчи ўринни эгаллади, аммо хафа бўлди дейиш қийин. Сабаби француз Дидье Дрогба билан маросим ўртасида расмга тушди.

Мбаппе йилнинг энг яхши ёш футболчисини аниқлаш учун саҳнага чиққанди, «Челси» собиқ ҳужумчиси эса унга селфи тушишни таклиф қилди.

Бу нарсани Килиан роса 10 йил кутди. 2009 йилда Мбаппе «Челси»га кўрикдан ўтиш учун келганди. Лондонда бир ҳафтага яқин бўлган ва 10-рақамни олиб, болалар жамоаси сафида «Чарльтон»га қарши ўйнаган.


Таниши орқали Килиан Дидье Дрогба билан расмга тушишни илтимос қилганди. Ивуарлик футболчи ЕЧЛ ярим финали доирасидаги «Барселона»га қарши баҳсдан сўнг расмга тушишга ваъда берганди.

Аммо ўша баҳсда норвегиялик ҳакам Том-Хеннинг Эвребе туфайли «Челси» финалга чиқа олмаган эди. Финал ҳуштаги янграганидан сўнг Дидье Дрогба бошчилигида лондонликларнинг деярли бутун таркиби ҳакамга ҳужум қилишганди.

Итальян матбуоти ивуарлик ҳужумчи Эвребени стадион тоннелида ҳам таъқиб қилган, ҳақорат қилганини ёзганди. Дрогбанинг ўзи буни рад қилган, аммо камерага қараб «Бу шармандалик деб айтганди!».



Дидье Эвребени нима қилмоқчи бўлганини тасаввур қилмасангиз бу кўзларга эътибор қилинг!

«10 йил олдин менинг ёнимга бир болакай келиб расмга тушишни сўраганди. Ўша куни рад қилгандим, сабаби натижадан хафа эдим. Кейинчалик бу болакай – Килиан Мбаппе эканини билдим. Қарзимни қайтармоқчиман», - деди Дрогба кечаги маросим вақтида.

Шу тариқа 10 йилдан кейин Дрогба ўша хатосини ювди ва франциялик футболчи билан саҳнанинг ўзида расмга тушди. Фақат ундан олдин Дрогба 10 йил олдинги нигоҳини такрорлаб берди. 




Болаликдаги орзулар ушалиши барибир ажойиб.



sports.ru сайтидан Нарзулла таржима қилди

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика