UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  0 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  8 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  2 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  4 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  1 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  8 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  3 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181

10 йил ичида тўртта чемпионатда хет-трикка эришган Обамеянгнинг голларини эсга оламиз Янгиликлар

10 йил ичида тўртта чемпионатда хет-трикка эришган Обамеянгнинг голларини эсга оламиз

“Барселона” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг янги жамоасининг тўртинчи учрашувида ниҳоят гол(лар) урди.

У “Атлетико”, “Эспаньол” ва “Наполи” билан кечган беллашувларда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. “Валенсия” билан баҳсда эса габонлик ҳужумчи хет-трик қайд этди. 

Эътиборлиси шундаки, Обамеянг кучли бешлик чемпионатларининг тўрттасида хет-трикка эришган илк футболчига айланди. 

Франция чемпионати

2012 йил. 22 февраль. 

“Сент-Этьен” – “Лорьян” – 4:2

Габонлик футболчи “Милан” академиясидан чиқиб, “россонерилар”да дебютини ўтказа олмади. Профессиоанл фаолиятини бошлаш учун Францияга йўл олди ва у ерда “Дижон”, “Лилль” ва “Монако” клубларида ижара асосида ўйнади. Ўтган мавсумда “Лилл”ни мамлакат чемпионига айлантирган Кристоф Гальтье қўл остида “Сент-Этьен”да муваффақиятга эришди. 2011 йилнинг 5 февралида у жамоаси сафида дебют қилди. Орадан бир йил ўтиб, “яшиллар” сафида биринчи (ва ягона) хет-трикини расмийлаштирди. “Лорьян”га қарши баҳсда габонлик ҳужумчи 56, 68 ва 90-дақиқаларла гол уришга муваффақ бўлди. 

Германия Бундеслигаси

2013 йил. 10 августь. 

“Аугсбург” – “Боруссия Д” – 0:4

Франциядаги муваффақиятли мавсумидан сўнг Дортмунднинг “Боруссия” клуби 2013 йилнинг ёзида Обемаянгни сотиб олди. Эътиборлиси шундаки, у янги жамоасидаги илк ўйинидаёқ “Аугсбург” дарвозасига учта тўп йўллади. Юрген Клопп қўл остида ҳақиқий ҳужумчи сифатида шаклланди. 

Англия Премьер-лигаси

2021 йил. 14 февраль. 

“Арсенал” – “Лидс” – 4:2

Габонлик футболчи катта мақсадлар асосида “Арсенал”га олиб келинганди. У “тўпчилар” либосида ўзини кўрсата бошлади. Кейинчалик турли муаммолар туфайли Пьер-Эмерик келишмовчиликлар остида қолди. 

У Лондонда якунланиб бораётган фаолиятининг сўнгги қисмида хет-трик қайд этди. 

“Лидс” билан баҳсда габонлик футболчи рақиб дарвозасини уч маротаба ишғол қилди. Диққат қилинг: Обамеянг “тўпчилар”даги дастлабки ва ягона хет-трикини 2021 йилнинг 14 февралида қайд этди. 

Испания Ла Лигаси

2022 йил. 20 февраль. 

“Валенсия” – “Барселона” – 1:4

Каталонияликлар либосини кийган Обамеянг “Валенсия”га қарши ўйинга қадар илк голини ура олмаётганди. “Месталья”да ўтган беллашув 32 ёшли футболчига омадли келди ва 23, 38 ва 63-дақиқаларда бирин-кетин голларни уришга эришди. Бу эса унинг фаолиятида давомида кучли тўртта лигада тўп киритган илк футболчига айланди. 

Буни Обамеянг қуйидагича изоҳлади:

"Мен жуда хурсандман, лекин энг муҳими, ғалаба қозонганимиздан мамнунман. Охирги маротаба “Месталья”га “Арсенал” билан Европа Лигаси доирасида ташриф буюрган эдим ва ғалаба билан ортга қайтган эдик. Бу сафар эса хет-трикка эришдим. Бу стадион мен учун худди уйимдек бўлиб қолган".

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика