UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  214 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  6 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  13 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

“Андижон” йиғинни бошлади Янгиликлар

“Андижон” йиғинни бошлади

Суперлига иштирокчиси “Андижон” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик ишларини бошлаб юборди.

Кеча жамоа аъзолари Андижонда йиғилди ва ўз қароргоҳида дастлабки йиғинга киришди. Маълум муддатлик таътилдан қайтган футболчилар ҳозирча тикланиш машғулотларини олиб бормоқда.

Дарвоқе, бош мураббий Илдар Сакаев Тошкентда ўтаётган “Про” мураббийлик лицензияси учун ўқиётгани муносабати билан ҳозирча жамоа машғулотларида иштирок эта олмаяпти. Шу боис мазкур йиғинга Виктор Жалилов бошчилик қилмоқда. Унга Диёр Мирзабоев ва Қобил Олимжонов яқиндан ёрдам бермоқда.

Машғулотлар Бўстон даҳасидаги “Вилоят БЎФМ” майдонида ташкил этилмоқда. Ҳозирча таркибда асосан бу йил “Андижон” шарафини ҳимоя қилган футболчилар ва маҳаллий ёшларни кўриш мумкин.

Режага кўра мураббийлар ушбу қисқа муддатлик йиғин чоғида футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечиради ва талабга жавоб берганларини январ ойида Тошкентда ўтадиган йиғинга таклиф этади.

Мухлисларнинг диққат марказида турган селекция ишлари бўйича ҳозирча расмий маълумот йўқ. Лекин бу бўйича клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби маслаҳатлашган холда кенг кўламда иш олиб бормоқда.

Хусусан ортда қолган беш кун мобайнида раҳбарият бир қатор футболчилар билан учрашиб, музокара ўтказди ва қайсидир маънода уларнинг айримлари билан оғзаки келишувга ҳам эришилди дейиш мумкин. Фақат янги футболчиларнинг ўз клуби билан тузган шартномаси муддати якунига етмагани сабабли, номлар ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика