UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1

Тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Тур рамзий терма жамоаси

Суперлиганинг 2-тури рамзий терма жамоаси билан танишиб чиқинг.

Тур давомида ўзларининг ёрқин ўйинлари ва жамоа ғалабасига қўшган ҳиссаларидан келиб чиққан ҳолда ўз позициясида энг яхши бўлган футболчилар иборат 4-3-3 схемаси асосида жамоа тузиб чиқилди.

Унга кўра, "Сурхон"га қарши  ўйинда 4 маротаба жамоасини муқаррар голлардан қутқарган ва бир бора пенальтини бартараф этган "Динамо" посбони Ботирали Эргашев дарвозага қўйилди. Ҳимоячи чизиғида "Андижон"  жамоаси ҳимоячиси Бобур Амонов ўнг қанотга, "Сурхон" ҳимоячиси Владимир Бубанья марказга "Қўқон-1912" мудофаа вакили Мако Милич билан тандем хосил қилди. Чап қанот ҳимоясига эса "Бунёдкор"га қарши баҳсда фаол ўйнаган "Пахтакор" аъзоси Фарруҳ Сайфиев қўйилди.

Ўрта чизиқ, яъни марказий ярим ҳимояга "Насаф" хавбеки, "Сўғдиёна"га қарши ўйинни жуда фаол ўтказган ва гол урган Бобур Давлатовни қўйдик. "Навбаҳор" билан ўйинда жуда фаол ўйнаган Диёр Туропов ҳам рамзий терма жамоага лойиқ кўрилди. Шунингдек, марказдаги учликни "Металуррг" аъзосига айланган ва "Бухоро" билан ўйиндаги дастлабки голга ҳаммуаллифлик қилган Баҳром Абдурахимов қўйилди.

Ҳужум чизиғи учлигида эса мазкур турда энг яхши футболчилар қаторида тилга олинган ва жамоаларига ғалаба келтирувчи голларни урган Элгужа Григалашвили, Темурхўжа Абдухолиқов ва Драган Черан жойлашди.


Тур рамзий терма жамоаси (4-3-3):

Дарвозабон: Ботирали Эргашев ("Динамо")

Ҳимоячилар: Бобур Амонов ("Андижон"), Владимир Бубанья ("Сурхон"), Марко Милич ("Қўқон-1912"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар: Диёр Туропов ("Локомотив"), Бобур Давлатов ("Насаф"), Баҳром Абдурахимов ("Металлург")

Ҳужумчилар: Элгужа Григалашвили ("Қизилқум"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив"), Драган Черан ("Пахтакор").

Суперлига, 2-тур: Актамовнинг ҳалоскори - Элгужа, уч хил натижа бўйича ягоналикни сақлаб турган жамоалар ва бошқа тафсилотлар ҳақида (тур шарҳи) 

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика