UZ

Сўнгги янгиликлар

10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  0 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  10 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  17 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1

Шукуровга жароҳат етказган футболчи клуби томонидан жазоланди Янгиликлар

Шукуровга жароҳат етказган футболчи клуби томонидан жазоланди

Хитой терма жамоаси ва "Гуанжоу Эвергранд" ярим ҳимоячиси Веи Шихао клуби томонидан жазоланди.

Хитойлик футболчи Ўзбекистон терма жамоасига қарши China Cup-2019 турнирининг 3-ўрин учун баҳсида ярим ҳимоячи Отабек Шукуровга жиддий жароҳат етказган эди.

Веи Шихаонинг трансфер ҳуқуқига эгалик қилувчи "Гуанжоу Эвергранд" футболчини Ўзбекистонга қарши баҳсдаги иши учун жазолашга қарор қилди. 23 ёшли ярим ҳимоячи бир ой давомида "Гуанжоу" учрашувларида майдонга туша олмайди. Бундан ташқари, клуб футболчининг ҳаракатини тўлиқ ўрганиб чиқади ва уни бир умрга клубдан четлатиши ҳам мумкин.

Хитой - Ўзбекистон учрашувидан (0:1) сўнг футболчи Отабек Шукуровни кўргани келган ва ҳамюртимиздан кечирим сўраган эди. Аммо клуб Веи Шихао кечирим сўраш кам деб ҳисоблади ва унга жиддий жазо беришга қарор қилди.

Рейтинг: +175   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика