"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди
08 авг 17:15
Янгиликлар


"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди
Журналистлар "Реал"да бразилиялик юлдуз ҳужумчи Родригонинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлигини билиб олди.
"Defensa Central" хабарига кўра, агар бразилиялик футболчи шу ёзда "қироллик клуби"ни тарк этса, унинг ўрнини ПСЖнинг франциялик вингери Брэдли Баркола эгаллаши мумкин. Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо парижликлар вингери трансферига қизиқмоқда. Қайд этиш жоизки, экспертлар ҳозирда Барколанинг трансфер қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Брэдли Баркола ўтган мавсум Франция чемпионатида 34 ўйинда қатнашиб, 14 та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
12:46
"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас" 21

Фикрлар