UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  205 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

ОФК ЎФА ходимини икки ойга футболдан четлатди Янгиликлар

ОФК ЎФА ходимини икки ойга футболдан четлатди

ОФК Тартиб-интизом ва Этика қўмитаси ЎФА ходими Беҳзод Миртимиров борасида қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, ушбу ходим футболга доир ҳар қандай фаолиятдан икки ой четлатилди. Бу борада ОФК Тартиб-интизом ва Этика қўмитаси Тартиб-интизом кодексининг 104-моддаси бўйича қарор чиқарди.

Қарорда шундай дейилади: "Миртимиров ОФК суриштирувида иштирок этишдан бош тортгани учун футболдан четлатилди. У футболга доир ҳеч қандай ишда фаолият юрита олмайди. У Куала Лумпурга келиб ОФКнинг таклифига кўра суриштирувда иштирок этишдан бош тортди. ОФК маълумот йиғиш борасида иш олиб бораётгани боис токи суриштирув ўз ниҳоясига етмагунча қадар бу борада бошқа маълумот бермайди".

Бизга маълум бўлишича, Беҳзод Миртимиров ЎФАда таржимон сифатида фаолият юритади. Унинг устидан қандай текширув (суриштирув) бошлангани ва нима сабабдан икки ойга футболдан четлатилгани ҳақида ЎФА расмий баёнот беради деган умиддамиз.

Суратга изоҳ: Беҳзод Миртимиров (ўнгдан биринчи) шу йилнинг 31 октябрь куни ўтказилган ОФК Конгрессида ЎФА номидан иштирок этиб, ОФК Низомига ўзгартириш борасидаги таклифга ЎФА овози сифатида "Йўқ" деган вариантни кўтарганди. 

Рейтинг: -62   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика