UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

ЎФА "Сурхон" техник директори ва жамоа сардорини йил охиригача футболдан четлатди Янгиликлар

ЎФА "Сурхон" техник директори ва жамоа сардорини йил охиригача футболдан четлатди

ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармаси томонидан Илҳом Мўминжоновнинг фаолиятига қонуний баҳо бериш мақсадида у билан бирга фаолият олиб борган футболчилар ва расмий шахслар суҳбатга чақирилди ҳамда улар билан суҳбатлар ўтказилди.

ЎФА Этика қўмитаси тақдим қилинган ҳужжат ва даллиларни ўрганиб чиқиб, бугун 1 апрель куни ЎФА биносида якуний йиғилишини ўтказди. Кун тартибидаги масала юзасидан ЎФАнинг Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармаси томонидан ишга оид тақдим этилган маълумотлардан ҳамда Интизом ва одоб-ахлоқ (этика) қўмитасининг билдирган фикр ва мулоҳазаларидан келиб чиқиб, йиғилиш қарор қилди:

- “Сурхон” ПФК техник директори Шарипов Шерзод қўмитага ва ЎФАнинг расмий вакилларига суриштирув жараёнида ёлғон кўрсатма берганлиги ва қўмитани вазият юзасидан қарор чиқаришда чалкаштиришга ҳаракат қилгани учун 2019 йил футбол мавсуми охирига қадар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилсин.

- “Сурхон” ПФК жамоаси сардори Жабборов Дилшод “Навбаҳор лочинлари” ПФКнинг собиқ бош мураббийси Мўминжонов Илҳомга 2017 йил мавсумида келишилган ўйинларни ташкил қилишга ёрдам берганлиги ва футболчиларни ўйинни сотишга ундагани, шунингдек, қўмитанинг ёзма ва оғзаки сўровларига эътибор бермай узрли сабабсиз қўмита йиғилишларига келмаганлиги учун ЎФА интизом кодексининг 5.52. бандига асосан 2019 йил футбол мавсуми охирига қадар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилсин.


Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор”нинг бир қатор футболчиларини ўйинни сотишга ундагани учун 50 миллион сўм жаримага тортилди ҳамда 5 йилга футболдан четлатилди        

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика