UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

ОАВ диққатига: "Бунёдкор"нинг "Бухоро"га урган иккинчи голи муаллифи - Сардор Собирхўжаев Янгиликлар

ОАВ диққатига: "Бунёдкор"нинг "Бухоро"га урган иккинчи голи муаллифи - Сардор Собирхўжаев

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" ўйинида "қалдирғочлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси ушбу ўйиндаги вазиятларни "Бунёдкор" расмий канали ҳам, "Бухоро" расмий канали ҳам онлайн қилиб борди ва "Бухоро" дарвозасига урилган иккинчи гол муаллифи сифатида иккала манба ҳам Миржаҳон Мираҳмадовни қайд этди.

Драматик тарзда ўтган ўйин якунидаги икки гол ва ҳаяжон вазиятни синчковлик билан кузатиш имконини бермади ва якунда гол муаллифини эълон қилишда шошиб қолинди.  

Табиийки, шундан келиб чиқиб кўплаб ОАВ хам айнан икки манбадан хулоса қилган холда гол муаллифи сифатида Мираҳмадовни эълон қилишди. Бироқ ўйин видеосидан кўринадики иккинчи голга узатмани Миржаҳон Мираҳмадов берган ва голни Сардор Собирхўжаев урган.

"Бунёдкор" матбуот хизмати мухлислардан, ОАВдаги ҳамкасблардан узр сўрайди ва ушбу маълумотни ўз нашрларида тўғрилаб қўйишларини сўрайди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика