UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  12 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  6 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  12 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  5 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  5 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  1 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6

"Ўзимни АПЛнинг энг ёмон мураббийи деб ўйладим" - Жозе Моуриньо иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Ўзимни АПЛнинг энг ёмон мураббийи деб ўйладим" - Жозе Моуриньо иштирокидаги матбуот анжумани

"Борнмут" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Учрашувнинг биринчи бўлимида мен ўзимни АПЛдаги энг ёмон мураббий деб ҳисобладим. Ҳақиқатдан ҳам, жуда ёмон ўйин намойиш қилдик. Ҳимояда ҳужумдаги каби жуда-жуда ёмон ҳаракатлар қилдик. МЮнинг рақибга босимини кўриш - жуда аянчли бўлди.

Мухлисларнинг "ҳужум, ҳужум, ҳужум" деб бақиришларини ёқтираман. Бироқ жамоа тўпни йўқотгандан кейин эхтиёт бўлиб, ҳимояда ишончли ўйнаш керак. Бироқ биз барқарор бўла олмадик.

Танаффусда футболчилар билан суҳбатни ўзимизнинг энг яхши даврларимизни эслатишдан бошладим. Иккинчи бўлимда биринчисидаги каби ёмон ўйнаш мумкин эмаслигини айтдим. Мен АПЛнинг энг омадли мураббийларидан бири эканлигимни, шу боисдан ҳам жамоа 5:2 ёки 6:2 ҳисобида ғалаба қозона олишимизни футболчиларга уқтирдим. Иккинчи таймда жамоа яхшироқ ўйин кўрсата бошлади. Андерни майдонга туширганимдан хурсанд бўлдим. Бундай ўйинларда Эррера жуда ҳам асқотади. У тўп билан тез ишлайди ва марказдаги мувозанатни ушлаб туради.

Тушуна олмайман, Янг ва Рэшфорд ажойиб вазиятларни ура олишмади. Ундан ҳам ёмони, ўйинни ёмон бошладим. Ваҳоланки, менинг ёрдамчиларим жамоанинг мавсумдаги энг яхши машғулотини ўтказишганини айтишганди.", - деди Моуриньо.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика