UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   30 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  5 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  6 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  24 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1

Журналистлар турнирида «МТРК» ғолиб бўлди Янгиликлар

Журналистлар турнирида «МТРК» ғолиб бўлди

Теглар :  МТРК
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг мамлакат футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда журналистлар ва нашриёт ходимлари ўртасида ўтказган мини-футбол мусобақаси ниҳоясига етди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий майдонида 1-5 декабрь кунлари бўлиб ўтган баҳсларда жами 24 та жамоа иштирок этди.

Дастлаб жамоалар  6 та гуруҳга бўлинган баҳсларни ўтказди. Гуруҳ ғолиблари ва энг яхши натижа қайд этган иккита иккинчи ўрин соҳиблари, жами 8 жамоа чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Чорак ва ярим финалдан кейин турнирнинг бош совринига даъвогарлик қилган жамоалар номи маълум бўлди.

Учинчи ўрин учун кечган ўйинда «Шарқ» нашриёти ва «Халқ сўзи» газетаси таҳририяти вакиллари майдонга тушишди. Муросасиз баҳсда газетачилар ғалаба қозонди.

«Халқ сўзи» — «Шарқ» — 2:0



Мусобақанинг финалида Ўзбекитон Миллий телерадиокомпаниясининг «МТРК» ҳамда «Zoʻr TV» жамоалари бош соврин учун кураш олиб боришди. Қизиқарли  кечган учрашувда «МТРК» жамоаси 2:0 ҳисобида устун келди.

«МТРК» – «Zoʻr TV» – 2:0

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари Ўктам Ҳамроев ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев совриндор жамоаларга олтин, кумуш ва бронза медаллари, диплом ва совғаларни топширишди. Шунингдек, ғолиб жамоага ўн миллион сўм, совриндорларга эса саккиз ва олти миллион сўмдан пул мукофотлари берилди. Мусобақа кубогини «МТРК» жамоаси қабул қилиб олди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика