UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  4 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  1 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  9 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

"Бухоро" ўйинларини бошқарган ҳакамлар Янгиликлар

"Бухоро" ўйинларини бошқарган ҳакамлар

Суперлига ҳакамларига оид маълумотларни беришда давом этамиз.

Қуйида "Бухоро" клуби иштирокидаги баҳсларни бошқарган ҳакамларга тўхталиб ўтамиз. Бу йил Суперлигада жами 20 нафар ҳакам ишлаган бўлса, шулардан 13таси "Бухоро" ўйинларида ҳакамлик қилди. Етти нафар ҳакамга "Бухоро" иштирокидаги беллашувларни бошқариш насиб этмади. 

Бу мавсум "Бухоро" ўйинларини энг кўп бошқарган андижонлик Темур Тўхтасинов бўлди. У олти марта бошқарди. Тўхтасинов "Бухоро"нинг тўртта уй ва иккита сафар учрашувида ишлади. Бу борада кейинги ўрин Владислав Цейтлинга насиб этди. Цейтлин бухороликларнинг 4та учрашувида ҳакамлик қилди. 

Вадим Агишев, Валентин Коваленко, Олим Тўйчибоев учтадан ўйинни бошқарган бўлса, Виктор Серазитдинов, Зокир Қодиров, Ҳасан Рўзиев, Аҳрол Рисқуллаев ва Азиз Асимов иккитадан ўйинини бошқаришди. Равшан Эрматов, Шерзод Қосимов ва Аскер Нажафалиев битта ўйинда ҳакамлик қилди. 

Қизиғи шундаки, Валентин Коваленко билан Вадим Агишев "Бухоро"нинг фақат сафар ўйинларини бошқарди. Тўхтасинов энг кўп 4 марта уй учрашувида ишлади.

Темур Тўхтасинов - 6
"Бухоро" - "Пахтакор" 1:0
"Локомотив" - "Бухоро" 3:1
"Бухоро" - "Бунёдкор" 2:2
"Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0
"Бухоро" - "Локомотив" 1:3
"Бухоро" - "Металлург" 1:0

Владислав Цейтлин - 4
"Бухоро" - "Қўқон-1912" 1:0
"Бухоро" - АГМК 4:2
"Қизилқум" - "Бухоро" 0:1
"Бухоро" - "Пахтакор" 2:6 

Вадим Агишев - 3
"Сўғдиёна" - "Бухоро" 3:0
"Навбаҳор" - "Бухоро" 2:0
"Навбаҳор" - "Бухоро" 1:0

Валентин Коваленко - 3
"Қўқон-1912" - "Бухоро" 1:2
АГМК - "Бухоро" 2:0
"Пахтакор" - "Бухоро" 2:1

Олим Тўйчибоев - 3
"Бухоро" - "Сўғдиёна" 3:0
"Бухоро" - "Локомотив" 0:1
"Металлург" - "Бухоро" 1:0

Виктор Серазитдинов - 2
"Насаф" - "Бухоро" 3:1
"Бухоро" - "Насаф" 1:0

Зокир Қодиров - 2
"Бухоро" - "Металлург" 2:1
"Бухоро" - "Бунёдкор" 2:0

Ҳасан Рўзиев - 2
"Бухоро" - "Қизилқум" 1:0
"Пахтакор" - "Бухоро" 2:0

Аҳрол Рисқуллаев - 2
"Нефтчи" - "Бухоро" 0:1
"Бухоро" - "Навбаҳор" 0:1

Азиз Асимов - 2
"Металлург" - "Бухоро" 2:1
"Бухоро" - "Навбаҳор" 1:2

Шерзод Қосимов - 1
"Локомотив" - "Бухоро" 4:0

Равшан Эрматов - 1
"Бунёдкор" - "Бухоро" 3:1

Аскер Нажафалиев - 1
"Бухоро" - "Нефтчи" 0:0

"Бухоро" иштирокидаги беллашувларда ишламаган ҳакамлар: Илгиз Танташаев, Акобир Шукруллаев, Жасур Мухторов, Исҳоқ Ибрагимов, Шавкат Насибуллаев, Наваф Шукрулла, Алиризо Фағони.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика