UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  4 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  4 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  19 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   51 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  25 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  4

Баҳодир Аҳмедов: "Саралаш олдидан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бирорта жамоа йўқ эди..." Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Саралаш олдидан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бирорта жамоа йўқ эди..."

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Тошкентда Тожикистон ёшларига 2:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва Осиё чемпионати йўлланмасидан махрум бўлди.

Кечаги ўйиндан сўнг ёшларимиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовдан қисқа интервью олдик.

- Нима учун бугун бундай шармандали натижа қайд этилди?

- Болалар яхши ўйнашга ҳаракат қилишди, лекин жуда кўп хато қилишди. Бундан эса Тожикистон фойдаланиб кетди. Биз ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Рақибимиз хатолардан унумли фойдаланишди ва ҳақли ғалабага эришишди.

- Нима учун жамоа бирорта терма жамоа билан эмас, жорий йилни ҳаваскорлар чемпионатида ўтказган "Максам-Чирчиқ" билан ўртоқлик ўйини ўтказди?
- Чунки, ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бошқа терма жамоалар йўқ эди. Шу сабаб, "Максам-Чирчиқ" билан назорат ўйини ўтказган ҳолда саралашга тайёргарликни якунлаган эдик. Таиланд, Малайзия ёки яна бошқа жамоалар ўзида тайёрланаётган эди. Биз минтақамиздагилардан Қирғизистон ва Тожикистон билан бир гуруҳда бўлганимиз сабаб улар билан ўртоқлик ўйини ўтказа олмас эдик. Туркманистон ёшлари билан назорат баҳси ўтказишимиз мумкин эди. Лекин, улар таклифимизни рад этишди.

- Нима учун учрашувнинг сўнгги сонияларида ҳам ўйновчи дарвозабонни майдонга ташладингиз? Ахир, 2:6 ҳисоби ҳам бизни қониқтирар эди. Ёки бундан хабарингиз йўқмиди?
- Очиғи, кеча ҳам, ўйиндан олдин ҳам мағлуб бўлишимиз мумкинлиги ҳақида умуман ўйламаган эдик. Фақат ғалабани кўзлагандик. Шу сабаб, ҳисобда ортда бораётганимизда таваккал қилиб бешинчи ўйинчини туширдик.

Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика