UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  0 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  1 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  1 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  3 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  7 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  3 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3

Андижонда вилоят биринчилиги ғолиби аниқланди Янгиликлар

Андижонда вилоят биринчилиги ғолиби аниқланди

Андижонда, вилоят иккинчи табақа ҳаваскорлар жамоалари ўртасидаги баҳслар ўз якунига етди.

Мусобақада жами 14 жамоа, 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этиб,  ҳар бирида 7 дан жамоа баҳсларда қатнашди.

Ўз гуруҳида 1 ва 2 ўринни эгаллаган жамоалар мусобақанинг ярим финал босқичига йўл олишди. “А” гуруҳида ғолиби 1- ўринни  Шаҳрихоннинг “РашМилк” жамоаси эгаллаган бўлса, 2- ўрин Асака тумани “GM Uzbekistan” жамоасига насиб қилди.

“Б” гуруҳида 1-ўринни “УзДонгЯнгКо” жамоаси, 2- ўринни эса “УзТонХонгКо” жамоаси қўлга киритди.

Ушбу жамоалар ўзаро учрашувларда иштирок этдилар. “РашМилк”- “УзТонХонгКо” 4-1.  “УзДонгЯнгКо”- “GM Uzbekiston” 4-0.
Учинчи ўрин учун ўтказилган баҳсда “УзТонХонгКо, “GM Uzbekiston” жамоасини 6-2 ҳисобида енгди.
Шўрбулоқ футбол академияси стадионида мусобақанинг финал учрашуви ўтказилиб, унда,  Шаҳрихоннинг “РашМилк” жамоаси “УзДонгЯнгКо”ни  4-2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ғолибликни қўлга киритди.

Вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатовлар ғолиб совриндорни қутлаб, кубок ва эсдалик совғалари топширдилар.

Элмурод Эрматов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика