UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  21 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  0 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  1 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  3 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  5 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  6 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  18 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  25 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  3

Германиядагилар Файзуллаевнинг "Бавария"га ўтиши ҳақида қандай фикрда? Янгиликлар

Германиядагилар Файзуллаевнинг "Бавария"га ўтиши ҳақида қандай фикрда?

Кеча турли интернет тармоғида Ўзбекистон терма жамоаси ва ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевга "Бавария" қизиқиб қолгани ҳақида хабарлар чиқди.

Биз бу хабар борасида қандай фикрда эканини билиш мақсадида Германияда ишлаётган ҳамкасбларимизга мурожаат қилдик.

Франк Линкеш - "Бавария" клубига ихтисослашган немис журналисти (Kicker нашри):
- Бу мен учун кутилмаган янгилик, чунки бу футболчи ҳақида ҳеч қачон эшитмаганман. 100% ҳеч нарсани истисно қилмайман, "Бавария" бозорда жуда фаол. Клуб барча ёш, иқтидорли футболчиларни билади ва уларни кузатади. Назарий жиҳатдан трансферни инкор этиб бўлмайди, аммо "Бавария" ҳозир бор эътиборини таянч ярим ҳимоячи топишга қаратган. Улар бундай футболчини Испания ёки Франциядан қидиришмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, "Бавария" кўпинча Европада машҳур бўлган футболчиларни сотиб олади.

Мирон Гойхман - Германияда яшовчи русийзабон журналист (кўплаб сайтлар, жумладан Championat.asia билан ҳамкорлик қилади):

- ОАВда "Бавария"нинг Файзуллаевга қизиқиши ҳақида пайдо бўлган маълумотлар кўпроқ ушбу шубҳасиз иқтидорли футболчига қўшимча қизиқиш уйғотиш учун қилинган ишга ўхшайди. Германиядан мен таниган кўпчилик журналистлар бу хабарни табассум билан кутиб олишди. Агар "Бавария" бу футболчига ҳақиқатан ҳам қизиққан бўлса ҳам, ҳозир бу трансфер имконсиз. "Бавария" ҳозирги вазиятда Россиянинг ҳеч бир клуби билан ҳеч қандай келишувга эриша олмаслиги аниқ.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика