UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  0 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

22 март куни Ўзбекистон U-23 Тошкентда Ҳиндистон U-23 билан ўйнайди Янгиликлар

22 март куни Ўзбекистон U-23 Тошкентда Ҳиндистон U-23 билан ўйнайди

Футбол мухлислари диққатига!

22 март куни футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаши доирасида Ҳиндистон U-23 терма жамоаси билан ўйин ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент шаҳридаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади. КИРИШ БЕПУЛ! Чипталар стадион дарвозалари ёнида бепул тарқатилади.

Бу учрашув Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси учун муҳим аҳамият касб этади. Шу боис барча-барчани ўйинга келиб футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб туришга чорлаймиз!



Сана: 22 март 2019 йил
Ўйин: Ўзбекистон U-23 - Ҳиндистон U-23
Бошланиш вақти: 17:00 (Тошкент вақти билан)
Стадион: "Пахтакор"
Мўлжал: ЎФА биноси ва метронинг "Пахтакор" бекати

Олға Ўзбекистон!



Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон ва Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашади.

Саралаш ўйинларининг тақвими қуйидагича:

22 март, 17:00
Ўзбекистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)

24 март, 17:00
Тожикистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)

26 март, 17:00
Ўзбекистон - Тожикистон («Пахтакор» стадиони)

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика