UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  0 15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Металлург" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  46 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6

Международный

Китай

Гао Линь - 84'

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . 9-тур

31/08/2017, 17:00

0
:
1
Тугади

Узбекистан

Стадион: 51666 томошабин

45'
90'
29'  Чжан Линпэн
46'  Xizhe Zhang (Ксяо Жи)
46'  Ю Ханчао (Чжао Сюйжи)
62'  Фэн Сяотин
69'  Чжан Линпэн (Рен Ханг)
76'  Чжао Сюйжи
84'  Гао Линь
19'  Марат Бикмаев
27'  Игнатий Нестеров
67'  Игорь Сергеев (Азизбек Хайдаров)
79'  Марат Бикмаев (Sardor Mirzayev)
83'  Игорь Кримец
86'  Сервер Дьепаров (Александр Гейнрих)
88'  Виталий Денисов
  • Учрашув якунланди. Афсуски, Хитойдан енгилдик.
  • 85'
    Гао Линг пенальтидан Нестеров дарвозасини ишғол қилди.
  • 82'
    Егор Кримец эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
  • 82'
    Ана бўлмаса, бизнинг дарвозамизга пенальти.
  • 79'
    Марат Бикмаев ўрнига Сардор Мирзаев туширилди.
  • 77'
    Сюжи Чжао Денисовга нисбатан жуда қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
  • 71'
    Жепаровнинг узоқдан йўллаган зарбасини Зенг Ченг ушлаб олди.
  • 70'
    Занг Лингпенг ўрнига Рен Ханг майдонга туширилди.
  • 67'
    Жепаров нималар қилди ҳозир? Чапақай Сервер чап оёғида турган тўпга бирга-бир ҳолатда зарба бермагани тушунарсиз. Эҳҳ, жуда кўп имкониятларни кўкка совураяпмиз.
  • 67'
    Кутилмаганда марказий ҳужумчи Игорь Сергеев ўрнига таянч ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров туширилди.
  • 62'
    Фенг Ксиаотинг огоҳлантирилди.
  • 60'
    Нестееероовввв, раҳмат менга Игнатттттт. Киперимиз 3 сония ичида иккита супер сейвни амалга оширди.
  • 56'
    Зарбаааа, аввалига Жепаров бурчакдан тўғри зарба берди, кейин Шомуродовнинг бош билан берган аниқ зарбасини дарвозабон уриб юборди.
  • 56'
    Вакилларимиз тинмай ҳужум қилишмоқда, гол уриш керак
  • 54'
    Зарбааааа, бу сафар Жепаровввв. Нималар бўлаяпти? Ҳозир урмасак қачон гол урамиз? Одил тўпни рақибдан олиб қўйди ва Элдорга берди. Шомуродов тўпни Серверга берди, Жепаров эса тепага тепди.
  • 50'
    Хитойликлар Тўхтахўжаевнинг қанотидан тинмай ҳужум уюштиришмоқда.
  • 49'
    Эҳҳ, бундай имконият яна бўлармикин футболчиларимизда?
  • 47'
    Зарбааааааа, Сергееееввввв. Қандай имкониятни ўйинчиларимиз кўкка совуришди. Аввалига Бикмаев тўпни Жепаровга вақтида бермади, кейин Сергеев дарвозага 5-6 метрдан ноаниқ зарба берди. Эссиз...
  • Иккинчи бўлим бошланди.
  • Биз учун анча ҳаяжонли ўтган биринчи бўлимни 0:0 ҳисобида якунлаб олдик.
  • 45'
    Шомуродов ўткир бурчакдан ноаниқ зарба берди.
  • 41'
    Зарбалар бўйича статистика мутлақо хитойликлар тарафида: 12-1
  • 40'
    Нималар бўлаяпти майдонда? Дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар жуда ҳам кўпайиб кетди.
  • 37'
    Зарба, Нестерооооввв. Игнат бизни қутқарди. Занг Хизе бемалол 16мизга ёриб кирди ва яккама-якка ҳолатда зарба берган эди. Яшавор Нестеров.
  • 36'
    Жепаров оддий ҳолатда ноаниқ пас берди ва рақибда қарши ҳужумга кетиш имкони пайдо бўлди.
  • 33'
    Одил Аҳмедов тўпни рақибдан олиб қўйжи ва қарши ҳужумга ўтишга уринди, пасда бироз адашди сардоримиз.
  • 31'
    Хавфли вазияяттт, охир-оқибат биз бурчак зарбасини амалга оширамиз.
  • 29'
    Қарши ҳужумга ўтган Шомуродовни чалган Занг Лингпенгга сариқ карточка кўрсатилди.
  • 27'
    Ана холос, ҳакам Игнатий Нестеровга вақтни чўздинг деб сариқ карточка кўрсатди.
  • 25'
    Зарба, Нестеров жамоамизни голдан қутқариб қолди. Жуда кучли ва аниқ зарбани Игнат уриб юборди. Бу зарбарни ушлаб бўлмасди.
  • 19'
    Марат Бикмаев огоҳлантирилди.
  • 20'
    Ҳозир Анзур Исмоилов ортдаги оёғи билан рақибни бирга-бир чиқиб кетишига йўл қўймади.
  • 17'
    Зарба, бу сафар ҳам Ву Леи дарвозамизга хавф туғдирди. Нестеров тўпни ушлаб олди.
  • 15'
    Ву Леи бу сафар чап қанотдан марказ томон ёриб кирди ва ноаниқ зарба берди.
  • 13'
    Ли Ксюепенгнинг кучли зарбаси Кримецга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Анча хавфли зарба бўлди. Хитойликлар ўйинда устунликни қўлга олишди.
  • 13'
    Ли Ксюепенгнинг кучли зарбаси Кримецга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Анча хавфли зарба бўлди. Хитойликлар ўйинда устунликни қўлга олишди.
  • 10'
    Уҳҳ, Нестеров тўпни қайтариш чоғида сирпаниб кетди ва хавфли вазият юзага келди. Тўхтахўжаев тўпни тепиб юборди.
  • 8'
    Денг Ханвен италий Денисовга қўполлик ишлатгани учун жарима зарбаси белгиланди.
  • 7'
    Хитой терма жамоаси футболчилари аста-секин устунликни ўз қўлига олишга уринмоқда.
  • 4'
    Зарба, хитойликларнинг энг хавфли ўйинчиси бўлган Ву Леи сал қолса Нестеров дарвозасини нишонга олиши мумкин эди. Яхши ҳамки унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
  • 3'
    Зарбааа, Одил Аҳмедовнинг зарбаси рикошет бўлиб дарвоза томон борди. Дарвозабон ушлаб олди. Бу вазиятда вакилларимиз прессинг уюштириш эвазига рақибдан тўпни олиб қўйишган эди.
  • Умид қиламизки, бугун ғалаба биз томонда бўлади. Йигитларга ишонамиз ва уларни қўллаб-қувватлаймиз.
  • Учрашув бошланди. Бугун Хитой тўпга биринчи бўлиб тегди.
  • Учрашув бош ҳаками Дилан Перера ҳар икки жамоа сардорлари ёрдамида ўйинни ким бошлаб беришини аниқлаб олди.
  • Энди эса Хитой мадҳиясига навбат.
  • "Ухань Спорт Маркази" стадионида Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграмоқда.
  • Хитой ҳамда Ўзбекистон терма жамолари майдонга чиқиб келишмоқда.
  • Жамоалар стадионнинг майдонга чиқиш йўлагида туришибди.
  • Мана бизнинг мухлисларимизни ҳам кўрсатишди. Кам сонли ишқибозларимиз олқишлар борасида кўп сонли мезбонлардан қолишмасликка ҳаракат қилишади.
  • Хитойлик мухлислар стадионда фантастик мухит ярата олишибди. Бу борада гап йўқ уларга, Ўзбекистондан борган ишқибозлар ҳам қўллаб-қувватлаш борасида улардан қолишмаслиги аниқ. Лекин, сон устунлиги мезбонлар фойдасига.
  • Хитой - Ўзбекистон учрашуви ўтказиладиган "Ухань Спорт Маркази" стадиони қизил рангга бурканган. Терма жамоамизнинг стадионга етиб келиши ва автобусдан тушиб келиши намойиш этилди.
  • Шунингдек, Хитой терма жамоаси ҳам ўйиндан олдин чигалёзди машқларини бажармоқда.
  • Айни пайтда терма жамоамизнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Чима Мишель Онеке асосий таркиб футболчилари билан чигалёзди машқларини бажармоқда.
  • Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 4.Марат Бикмаев, 17.Отабек Шукуров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов, 11.Игор Сергеев, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов.
  • Хитой: 1.Зенг Ченг, 5.Занг Лингпенг, 6.Фенг Ксиаотинг, 7.Ву Лей, 10.Зенг Зи (с), 11.Хао Жунмин, 17.Ли Ксюепенг, 18.Гао Лин, 19.Занг Хизе, 20.Ю Ханчао, 21.Денг Ханвен
  • Ассалом алайкум қадрли футбол иҳлосмандлари! Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи доирасида Хитойга қарши ўйин ўтказади. Учрашув 17:00да бошланади.
Яндекс.Метрика