Родри Класико ҳақида: "АПЛда футболчилар Ла Лигадагидек медиа эътиборига эга бўлмайди"

Aslanov Jasurbek
24 окт 2026, 12:09
"Барселона" ярим ҳимоячиси Родри Класиконинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Каталонияликлар якшанба куни Ла Лиганинг 10-тури доирасида "Реал"ни қабул қилади.

"Испания футболига қайтиш ва Класикода иштирок этиш — ушбу қарама-қаршиликнинг глобал миқёсдаги аҳамиятини ҳисобга олганда, жуда катта қувонч.

АПЛ каби лигаларда тўп сурган ўйинчилар учун камчиликлардан бири шундаки, у ерда уларни кўпинча муносиб қадрлашмаган ва улар Ла Лигадагидек даражадаги медиа эътиборига эга бўлишмаган.

Менга қайтиш ва бундай ўйинларда майдонга тушиш бахти насиб қилди — улар сизни жаҳон аренасига олиб чиқади. Класикони томоша қилаётганда бутун дунё тин олади — умид қиламизки, ҳаммаси ажойиб ўтади", — деди "Манчестер Сити"нинг собиқ ўйинчиси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia