UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52Франция кетма-кет 6та учрашувдан бери ўйиндан гол урмаяпти. Бу уларнинг 60 йиллик антирекорди  1 16:35Adidas Кроос фойдаланган бутсалар моделини унинг номига ўзгартиради  0 16:05Германия - Испания учрашувидан сўнг немис жамоаси мураббийи ҳакамлар хонасига бостириб кирди  11 15:42Дунёнинг энг гўзал футболчиси "Ювентус"га ўтди  13 15:35ЖЧ саралаш олдидан. 5 сентябргача нима қиламиз?  3 15:23Австралия терма жамоаси собиқ футболчиси: "У Еврода Португалияга ҳалал берди"  13 15:17Азизбек Амонов "Хорфаккан"ни тарк этмоқда  1 14:55Нега тўп қўлга текканидан сўнг Испания дарвозаси томон пенальти белгиланмади?  20 14:26"Бунёдкор" ФК: "Маҳмуджон Маҳамаджонов ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ"  4 14:12Англия ва Германиялик мухлислар Дюссельдорфда муштлашишди  13 14:00Transfermarkt ва Championat.asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди  6 13:43Франция Португалияни мағлуб этганидан сўнг Мбаппе Роналдунинг оиласи билан суратга тушди  4 13:29Роналдуда антирекорд  11 13:05Уругвайга қарши баҳсда Бразилияда Винисиус ўрнини ким эгаллайди?  0 12:38"Пахтакор" яна икки футболчининг трансферини эълон қилди  14

Павлюченко Эрон – Россия ўйини олдидан: “Тожикистон ва Ўзбекистонга қарши баҳслардаги нурсиз дуранглар ҳафсалани пир қилади. Аммо…” Янгиликлар

Павлюченко Эрон – Россия ўйини олдидан: “Тожикистон ва Ўзбекистонга қарши баҳслардаги нурсиз дуранглар ҳафсалани пир қилади. Аммо…”

“Тоттенхэм”, “Спартак” каби жамоалар собиқ аъзоси Роман Павлюченко Эрон – Россия баҳсига ўз тахминини билдирди.

“Барча россиялик ишқибозлар узоқ кутган ўйин – термамиз ва Эрон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви. Бироқ, Карпин шогирдларидан йирик ғалаба кутмаяпман. Эрон етарлича кучли.

Россия термаси охирги ўртоқлик ўйинларида мухлисларни хурсанд қила олмади – Тожикистон ва Ўзбекистон билан 0:0 лар ҳафсалани пир қилади. Бироқ, Карпин ўша ўйинларга кўплаб ёшларни жалб қилишга қарор қилди. Ҳозир эса таркиб тажрибали ўйинчилардан йиғилган.

Аммо Эронга паст баҳо бериб бўлмайди. Жамоа Қатардаги мундиалда шунчаки иштирок этмади. У ерда жамоа ҳатто Уэльсдан (2:0) устун келишга эришди. Ғалинойи жамоасининг ўйинини кўрдим, анча жиддий рақиб.

Агар асосий ўйинчилар, жумладан Сардор Азмун (бироз жароҳати бор) Эрон термасида бўлса, Россияга осон бўлмайди. Бундан ташқари, термамиз халқаро мусобақаларда анчадан бери иштирок этмаяпти ва 1 йилдан ошиқроқ муддат давомида кучли рақиблар билан ўйнамаяпти, Эрон эса кучлилар қаторида.

Қолаверса, Карпин жамоасининг бир қанча асосий ўйинчилари жароҳати туфайли учрашувни ўтказиб юборади. Шу туфайли, ўйинда ғолиб аниқланмаса керак деб ўйлайман”, деган Павлюченко.

Эслатиб ўтамиз, Техронда ўтадиган баҳс 23 март куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика