Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади

Aslanov Jasurbek
16 фев 2026
"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, жамоа ҳимоя ва ҳужум чизиғини янги номлар билан кучайтирди.

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. "Лочинлар" сафига бир йўла икки нафар хорижлик футболчи — грузиялик ҳимоячи ва конголик ҳужумчи келиб қўшилди.

Гиорги Жгереная — Тажрибали ҳимоячи

Наманганликлар мудофаа қўрғонини мустаҳкамлаш мақсадида 32 ёшли грузиялик футболчини таклиф қилишди.

Туғилган санаси: 28.12.1993 (Тбилиси, Грузия)

Амплуа: Ҳимоячи

Собиқ жамоалари: «Гагра», «Норча Динамоэли», «Самтредиа», «Мерани» (барчаси Грузия), «Ильичёвец», «Николаев», «Динамо-2» (барчаси Украина).

Сўнгги клуби: 2021 йилдан буён Грузиянинг «Иберия» клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Терма жамоа: Грузиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида тўп тепган.

Катулонди Кати — Ҳужумга янги қон

"Лочинлар" ҳужум чизиғидаги рақобатни ошириш учун Африка қитъасидан легионер жалб қилинди.

Туғилган санаси: 19.10.1999 (Конго ДР)

Амплуа: Ҳужумчи

Собиқ жамоалари: «Дофен Нуар», «Мотема Пембе» (Конго ДР).

Сўнгги клуби: 2022 йилдан буён Марокашнинг «Ҳассания» (Агадир) клубида ўйнаб келаётганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати