UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  0 20:10Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  25 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  1 19:30 "Реал" - "Кадис"  6 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  2 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  15 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  10 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0

Ла Лига. "Реал Мадрид" ёмғирли баҳсда қийин ғалабага эришди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" ёмғирли баҳсда қийин ғалабага эришди

Ла Лига 14-туридан жой олган "Алавес" – "Реал Мадрид" учрашувида меҳмонлар ғалаба қозонишди.

 

Алавес

Лукас Перес - 65'

Примера Дивизион . 15-тур

30/11/2019, 16:00

2
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Серхио Рамос - 52', Даниэль Карвахаль - 69'

Стадион: Estadio Mendizorroza, 16299 томошабин

Бош ҳакам: Guillermo Cuadra

45'
90'
7'  Алеш Видаль
45'  Томас Пина
60'  Луис Риоха (Оливер Берк)
65'  Лукас Перес
67'  Лукас Перес
76'  Томас Пина (Пере Понс)
79'  Рубен Дуарте
82'  Мубарак Вакасо (Ману Гарсия)
32'  Лука Модрич
52'  Серхио Рамос
52'  Тони Кроос
63'  Серхио Рамос
67'  Гарет Бэйл (Родриго)
69'  Даниэль Карвахаль
80'  Лука Модрич (Федерико Вальверде)
80'  Эдер Милитан
90'  Иcкo (Ферлан Менди)

Алавес — Реал Мадрид 1:2 (0:0, 1:2)

30 ноябрь, 17.00, «Мендисорроса»

Голлар: Рамос 52, — 0:1, Перес 65, — 1:1, Карвахал 69, — 1:2.

Алавес – Пачеко, Химо Наварро, Агиррегабириа, Лагуардиа, Дуарте, Пина (Понс, 76), Алеиш Видаль, Вакасо (Гарсия, 82), Риоха (Бурки, 60), Хоселу, Лукас Перес.
Захира: Сибера, Гвидетти, Бург, Эли.

Реал Мадрид – Ареола, Милитао, Рамос, Марсело, Карвахаль, Каземиро, Кроос, Иско, Модрич (Вальверде, 80), Бэйл (Родриго, 67), Бензема.
Захира: Куртуа, Менди, Одриосола, Винисиус, Йович.

Огоҳлантиришлар: Видаль (7), Модрич (32), Пина (45+1), Рамос (63), Дуарте (79), Милитао (81).


Учрашув якунланди. "Реал" қийин, лекин муҳим ғалабага эришди. Ўйиннни сиз учун Нодир Абдурасулов матнли трансляция қилди. Хато ва камчиликлар бўлган бўлса рози бўласиз. "Реал" мухлисларини табриклаб қоламиз.


90+7. Вальверде жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Дарвозабон тўпни узатишда хатоликка йўл қўйганди.

Диққат! Иккинчи бўлимга оз эмас, кўп ҳам эмас 8 дақиқа қўшиб берилди. Ўйинда ҳақиқатан ҳам тўхталишлар бисёр бўлди.

90. Ўзгариш. Иско энди алмаштирилмоқда, Менди ўйинни кучайтиради.

88. "Алавес" охирги дақиқаларда ҳужумлар ёмғирини уюштирмоқда. Перес қаҳрамонга айланиб кетардияяяя!, Марсело қутқариб қолди, кейинги бурчак зарбасидан кейин Иско, ундан сўнг Ареола тўпга қаршилик кўрсата олди. Икки дақиқа ичида мезбонлар 5 та бурчак зарбасини амалга оширишди.

82. Ўзгариш. Вакасо ўрнини Гарсия тўлдирди.

81. Учрашувда сариқ карточка олганлар кўпайиб кетти. Яна бир огоҳлантириш Эдер Милитаога кўрсатилди.

80. Ўзгариш. Модрич майдонни тарк этди, Федерико Вальверде унинг ўрнида ҳаракат қилади.

79. Дуарте тўп учун курашда Каземирони аямади ва огоҳлантирилди.

78. Бугунги учрашувни трибунадан 19 357 нафар томошабин кузатиб бормоқда.

76. Ўзгариш. Понс Пинани алмаштирди.

70. Иско толиққан кўринади. Тез-тез Зиданга қараб қўймоқда.

69. ГОЛ! Карвахал, 1:2. Модричнинг узатмасидан сўнг Исконинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди ва Карвахал гол уриб кетмоқда.

67. Ўзгариш. Бэйл ўрнини Родригога бўшатиб берди.

65. ГОЛ! 11 метрлик жарима зарбасини Лукас Перес бехато амалга оширди — 1:1.

63. "Алавес" қарши ҳужумини Рамос тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди. Пенальти!

63. Бэйлнинг узатмасидан кейин Бензема зарба берди. Ноаниқ.

60. Ўзгариш. Риоха ўрнига  Бурки тушди.

59. Ўйин қоидасини бузиш бўйича ҳисоб 10:6. Мезбонлар қўполроқ ўйнашмоқда.

56. VAR тизимига мурожаат этилмоқда. Сабаб: Тўп Модричнинг қўлига теккан ёки йўқ? Пенальти берилмади. Бу ҳакамнинг қарори. Бир тарафдан тўғри ҳам қилди. Модричнинг қўли тўпни топмади, балки акси бўлганди.

 52. ГОЛ! Серхио Рамос - 1:0. Крооснинг жарима зарбасидан кейин Рамос юзи билан тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. 

47. Ёмғир кучли ёғмоқда. Дарвозабонларга қийин бўлиши табиий.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


ТАНАФФУС

45+1. Карвахалга нисбатан ҳаводаги курашда қўпол ўйнаган Пина огоҳлантирилди.

— Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Иско тўпга ҳаракат қилган вазиятда Хоселуга ҳам беҳосдан зарар етказиб қўйди. Футболчи ўрнидан турди ва ўйинни давом эттиради.

40. Маълумот: Шу пайтга қадар жамоалар Ла Лигада 40 бор тўқнаш келишган — устунлик "Реал" томонда (34 та ғалаба, 4 та мағлубият, 2 та дуранг).

37. Каземиро 20 метрлардан "удаааааааар" берди! Пачекодан яна бир сейв! Ажойиб дарвозабон экан, маҳоратли. Ҳозирча "Реал" футболчиларининг зарбаларига чидаб бермоқда.

36. Бензема Бэйлнинг қанотидан чап оёғида айланма зарба берди, лекин буни маромига етказа олмади. Энди у Роббен ёки Месси эмас, деб танқид қилмоқчи эмасмиз. Аммо тан олиш керак, унинг кучли зарба бера оладиган қуроли — бу ўнг оёқ ҳисобланади.

34. Лукас Перес маҳоратини ишга солиб зарба берди, Ареола қайтаришга улгурди. Қўшимсачига ён қанот ҳаками "офсайд" борлигини қайд этиб турганди.

32. Модрич сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

30. Искодан ЗАРБАААА! 14-ҳудудга яқин жойдан берилган ерлатма зарбага Пачеко чиқди. Кучли зарба бўлганди.

29. Мезбонлар бурчак зарбасига эга бўлишди. Бу стандарт вазиятдан эса фойда бўлмади. Энди улар ортга, ўз позицияларига қайтишмоқда. 

27. Марселонинг узатмасидан сўнг Бэйл оёғининг ташқи томони билан зарба берди-кууу, аммо тўп дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

25. Перес ҳаводан келган тўпни бир амаллаб ўзига бўйсундира олди ва Ареола дарвозаси томон зарба беришга ҳам муваффақ бўлди. Кучсиз...

13. "Реал" секин-аста ўйинга киришиб боряпти. Бу сафарги Исконинг узатмаси зарбага айланиб кетти ва Пачеко ўз ўрнида.

10. Искоооо! Унинг узатмасига ҳеч ким реакция кўрсата олмади...

7. Алеиш Видаль, "Барселона"нинг собиқ футболчиси огоҳлантирилди. Рақиб жарима майдонида актёрлик маҳоратини ишга солган ҳолда йиқилиб берди. Бу вазият ҳакамнинг бурнини тагида бўлгани учун бу найранг самара бергани йўқ.

1. Учрашув бошланди!

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика