UZ

Сўнгги янгиликлар

13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  0 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  10 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  12 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  5 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  14 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  2 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  11 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  71

Қатар МТЖ футболчиси: "Ўзбекистон биздан аламини олмоқчи" Янгиликлар

Қатар МТЖ футболчиси: "Ўзбекистон биздан аламини олмоқчи"

Осиё Элит Чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида ўтказилган "Пахтакор - "Ал Райян" (0:1) баҳсидан сўнг Қатар терма жамоаси аъзоси Абдул Азиз Ҳатим сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- "Пахтакор" бугун анча яхши ўйин намойиш этди. Биз дастлабки уч очкони қўлга киритдик. Рақиб кўп вазиятлар эга бўлди, лекин уларнинг барчасини кўкка совурди.

- "Пахтакор"дан бундай жиддий қаршилик кутганмидингиз? Рақиб биринчи бўлимда жуда катта устунликка эга бўлди.

- "Пахтакор" қайтган тўпларнинг барчасига эга чиқди. Иккинчи қаватда ҳам рақиб устунлик қилди. Биз яхши ҳимоялана олдик. Сафарда бундай жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Устига-устак майдон ҳолати ва об-ҳаво ҳам бизга ноқулайликлар туғдирди. Танаффусдан сўнг кўп нарса ўзгарди.

- 10 кундан сўнг Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари тўқнаш келишади. Қатар жамоасининг навбатдаги учрашувлари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Биз учун ўта муҳим бўлган иккита баҳс бўлади. Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларимиз ҳали сақланиб қолган. Бизда бошқа йўл йўқ, иккала рақибни ҳам мағлуб этишимиз керак бўлади.

- Ўзбек футболи мухлислари миллий терма жамоа Қатарни мағлуб этиши кераклигини кўп маротаба таъкидлашмоқда. Агар Ўзбекистон Доҳадан ғалаба билан қайтса, мундиалга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятлари кескин ошади. Шунингдек, Осиё Кубогидаги аламли мағлубият ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилгани йўқ. Қатар терма жамоаси Ўзбекистонга мағлуб бўлмаслиги қанчалик муҳими?

- Ўйин аҳамиятини икки мамлакат ҳам тушуниб турибди. Биз учун финалга тенг баҳс. Ўзбекистон биздан алам олмоқчи эканлигини биламиз, лекин уч очко биз учун ҳам сув ва ҳаводек зарур. Қатарликлар учун ЖЧ йўлидаги энг муҳим баҳс шу бўлади.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 5-тур доирасида Қатарга қарши ўйин ўтказади. Баҳс 14 ноябрь куни Доҳадаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бўлиб ўтади.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика