ЖЧ-2026. Бутун ўйин давомида катта устунлик қилган Швейцария 90+4 дақиқада Қатардан тўп ўтказиб юбориб, ғалабадан қуруқ қолди

14 июн 2026, 02:05
ЖЧ-2026 "B" гуруҳ 1-тур доирасидаги Қатар — Швейцария ўйини бўлиб ўтди.

Қатар — Швейцария 1:1 LIVE

Голлар: Буалем Хухи (90+4) — Брел Эмболо (17)

Қатар: Абунада, Ал Уи, Мигел, Хухи, Ал Амин, Лай, Жуниор, Габер, Мадибо, Афиф, Абдурисаг.

Швейцария: Кобель, Эльведи, Аканджи, Родригес, Фройлер, Жака, Эбишер, Закария, Ндой, Варгас, Эмболо.

ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+4. ГООЛ! Буалем Хухи ҳисобни тенглаштирди. У қанотдан узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди.

90. Аҳмад Алаэльдин ҳисобни тенглаштириш учун яхши вазиятни кўкка совурди.

88. Ҳа, Қатар ҳисобда ортда бораётганига қарамай, ўйинда устунликни қўлга ололмаяпти. Швейцария иккинчи голни уриш учун ҳаракат қилмоқда.

81. Йохан Манзаби узоқ масофадан ноаниқ зарба йўллади.

76. Эмболо дубль қайд этиши мумкин эди! Футболчи тўпни дарвозабондан ўтказиб йўллади, аммо у бироз ноаниқ чиқди.

75.. Карим Будиаф узоқдан зарба бериб кўрди, анча ноаниқ.

67. Гранит Жака жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб кўрди, ноаниқ.

60. Ўйин биринчи таймга қараганда бироз сокинлашди, аммо ҳалигача устунлик европаликларда

49. Гранит Жака Абунада дарвозаси томон кучли зарба йўллаган эди, аммо посбон уни қайтариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45+6. Уххх! Швейцария ўйинчиси посбонсиз қолган тўпни дарвозага кирита олмади. Аниқроғи, қатарликлар ўйинчиси тўпни қайтариб юборди.

45. Ҳакам томонидан биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

43. Эдмилсон! Қатарликлар ҳужумчиси қанотдан узатилган тўпга зарба берган эди, аммо Кобел бартараф этди!

42. Денис Закарияга сариқ карточка. Швейцарияликлар ярим ҳимоячиси рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолган эди.

32. Устунлик тўлиқ Швейцария томонида.

23. Қатар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жассим Жабир қўпол ҳаракати сабаб ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

17. ГОЛ! Брел Эмболо пенальтидан тўпни дарвозага аниқ йўллади.

16. Қизиғи пенальти бекор қилинмади. Такрорий вазиятда у борга ўхшаганди. Посбонга сариқ карточка кўрсатилди.

14. Ҳакам Қатар терма жамоаси дарвозасига қарата пенальти белгилади. Маҳмуд Абунада тўпга чиқишга кеч қолган эди. Тўхтанг бу ерда офсайд бўлиши мумкин. Ҳозирча VAR вазиятни ўрганмоқда ва икки ўйинчига ёрдам кўрсатилмоқда.

10. Швейцария ҳисобни очиши мумкин эди. Қанотдан узатилган тўпни Дан Ндойе дарвоза жойлаб қўйиши мумкин эди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

7. Ҳозирча устунлик европаликлар томонида.

1. Ўйин бошланди!

— Барчага салом. Бугун сизлар билан биргаликда қитъадошимиз Қатар терма жамоасининг Швейцарияга қарши ўйинини кузатиб борамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›