UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  0 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  2 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  0 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  1 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  4 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  3 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  18 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  8 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  11 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  20 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9

Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор" Янгиликлар

Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев Қозоғистонга (2:1) қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан бўлишди.

"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин, ғалаба ҳар доим ёқимли. Йигитлар жароҳат олганларнинг йўқлигини билдирмади, чунки биз бир жамоамиз. Тўғри, камчиликларимиз кўп. Ёқимли томони – ўйинчиларнинг руҳияти. Қозоғистон ўз мавқеига эга. Бундай жамоани ютаман деб тушиш, ҳужум ва ҳимояда тўғри қарорлар қабул қилиш ёқимли албатта. Ишлашда давом этамиз. Кейинги ўйинда майдонга тушмаган футзалчиларга имконият берамиз. Ўртоқлик учрашувлари шунинг учун ҳам керак албатта. Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш ва бу йўлда ҳар бир ўйин бизни кучли қилиб боради", – дейди Нодир Элибоев. 

- Ислом Бирдамлик ўйинларига йўл оладиган таркиб аниқми?

- Бу борада бирор нарса дея олмайман. Куни кеча Жиззахда чемпионат ўйинлари бўлди, ачинарлиси, 3 нафар ўйинчи жароҳат олди. Ундан аввалги Андижондаги баҳсларда 2 нафари жароҳат сабаб сафдан чиққан эди. Ҳар сафар янги йигитлар қўшилмоқда. Масалан, Абдулла Солиҳов Ҳусниддин Нишоновнинг ўрнини босишга ҳаракат қилди. Шавкат Ибрагимов дарвозабон Аббос Элмуродовнинг йўқлигини билдирмади. Уларнинг ўрни бор, лекин янги келганлар максимал ҳаракат қилиб йўқлигини билдирмаяпти.

- Жароҳатлар кўпайганининг сабаби нимада?

- Тўғриси, бирор нарса дея олмайман. Аббос Элмуродов "Ҳумо Арена"да ўтган Суперкубокда жароҳат олганди. У узоқ вақтдан бери даволанмоқда. Даврон Чориев масаласини ҳам биласизлар. Яқинда қайтади. Ҳозир тубдан ўзгаришлар кетяпти, олдингидек, 1 ёки 2 та ўйин кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор. Бундай тўқнашувларда жароҳат олиш табиий ҳол. Барча максимал кучини беради, жисмоний толиқиш ортидан жароҳатлар олинади. Ҳечқиси йўқ. Бу ҳам яхшиликка. Янги кадрларни текшириб олишга, ўз устимизда ишлашга имкон.

- Олдинлари 2 тадан ўйин ўтказиларди. Бу сафар Япония билан бир маротаба тўқнаш келдик. Қозоғистон билан бир бор ўйнадик. Бу кимнинг таклифи билан бўлмоқда? 

- Ўтган сафар саралашга тайёргарлик бўлгани учун Япония терма жамоаси ва Ўзбекистон томони битта хулосага келди, 2 та ўйин ортиқчалик қиларди. Жароҳат олишимиз, жисмонан толиқишимиз мумкин. Қозоғистон билан иккинчи ўйинимиз ёпиқ бўлади. 

- Акбар Усмонов ҳақида...

- Акбар Усмонов Жиззахда жароҳат олган. У жангчи, жароҳатини беркитишга, борини беришга ҳаракат қилади. Терма жамоага жалб қилинди. Жароҳати чуқурлашмаслиги учун асрашга қарор қилдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика