

Қарор Брюссель шаҳрида ўтказилган 50-конгресс давомида маълум қилинди. Бельгия пойтахтидаги анжуманда Қозоғистон футбол федерацияси бош котиби Давид Лория ҳам иштирок этди.
Қозоғистонда ўтадиган 51-конгресс сайлов конгресси бўлади. Йиғилиш давомида УЕФА президенти ҳамда Ижроия қўмитаси аъзолари сайланади. Европа футболининг кейинги йиллардаги тараққиёт йўналишини белгилайдиган муҳим қарорлар айнан шу анжуманда қабул қилинади.



