Қозоғистон FIFA Series ғолиби бўлди

Aslanov Jasurbek
31 мар 2026
"FIFA Series 2026" турнири доирасида Қозоғистон ва Комор ороллари терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

Остонадаги "Астана-Арена"да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиндаги ягона ва ғалаба тўпи учрашувнинг бор-йўғи 4-дақиқасидаёқ киритилди. Қозоғистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рамазан Оразов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Бу ғалаба Қозоғистон учун март ойидаги терма жамоалар танаффусидаги иккинчи муваффақият бўлди. Бундан аввал, 25 март куни қозоғистонликлар Намибия устидан (2:0) зафар қучишган эди. Ўз навбатида, Комор ороллари 28 март куни Намибия билан дуранг (0:0) ўйнаб, пенальтилар сериясида (4:5) имкониятни бой берганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia