Ўзбекистонлик ёшлар сентябрда Уругвай, Бразилия ва Аргентина билан ўйнайди

Alisher
14 июл 2022, 15:27
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги 2003 йилда туғилганлардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади.

Олган маълумотимизга кўра, футболчиларимиз сентябрь ойида Монтевидеода ўтказиладиган мусобақада қатнашиб лотин америкаси жамоаларига қарши баҳс ўтказади. Терма жамоамиз Уругвай, Аргентина ҳамда Бразилия билан ўйнайди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia