UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  2 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  2 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  4 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  13 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  12 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16

Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди Янгиликлар

Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди

Уругвай терма жамоаси дарвозабони Франко Исроил Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен учун ўйиндаги энг қийин вазият бурчак зарбаси амалга оширилган лаҳза эди. Шомуродовнинг иккинчи бўлимда боши билан йўллаган зарбаси ҳам хавфли эди, бироқ у инстинктив, реакция асосида содир бўлди. Бурчак зарбаси тўпнинг траекторияси туфайли мураккаброқ эди, уни қайтариш учун қандай ҳаракат қилиш, орқада кимдир борми йўқми каби нарсаларни ҳисобга олиш керак. Бошқа ҳолат эса кўпроқ рефлекслар билан боғлиқ, у табиийроқ содир бўлади, унга алоҳида тайёргарлик кўриш шарт эмас.

Ўйин назоратимиз остида эди. Ўтказиб юборилган гол туфайли сўнгги дақиқалар мураккаб ўтди. Ўша вазиятда офсайд бўлганми-йўқми билмайман, лекин бундай ҳолатлар учраб туради. Тўп ўтказиб юбормаслик, айниқса, дарвозабон учун жуда муҳим, бахтимизга ғалаба қозондик, энг асосийси шу", деди 25 ёшли футболчи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
14 окт 13:46:47
Futbol Uchun
Уругвайликлар ҳам қийналди демак биз тўғри йўлдамиз.Аслида озгина омадимиз келса ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.Нимагадур 2 тайм бошида 10-15 минут концентрацияни йўқотдик Уругвай шундан фойдаланиб қолди бошқа пайт тенг ўйин бўлди.
+1   
14 окт 13:01:23
Zohidjon Usarov
Уругвай Узбекистонга солиштирганда майдони 4 баравар кичик,ахолиси 11 баравар оз экан.Энг асосийси коррупция жуда паст даражада, демократия юкори даражада экан жанубий америка давлатлари ичида хулоса узингиздан.
   
15 окт 09:13:07
safo78
Sherzodjon Abdullayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Худди шундай Уругвайни биринчи голиям химоланмас эди
Туғри
   
14 окт 13:50:07
Sherzodjon Abdullayev
safo78 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар вар бўлганида гол аниқ хисобга олинмас эди
Худди шундай Уругвайни биринчи голиям химоланмас эди
   
14 окт 13:05:18
safo78
Агар вар бўлганида гол аниқ хисобга олинмас эди
championat.asia
Яндекс.Метрика