UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  13 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  4 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  19 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4

Дилшод Раҳматов: "Ҳозирги даражамиз Непал, Афғонистон, Тожикистондан юқори" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Ҳозирги даражамиз Непал, Афғонистон, Тожикистондан юқори"

Бундан бир неча соатлар олдин Ўзбекистон футзал терма жамоаси Бишкекдаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларини якунлаб, юртимизга қайтиб келди.

Сайтимиз мухбири Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида бир нечта футзалчимиздан фикр олди. Қуйида Дилшод Раҳматовнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Мусобақага яхши тайёргарлик кўрган эдик. Биласиз, Осиё чемпионатига босқичма-босқич чиқилади. Худога шукрки, саралашдан ўтиб олдик. Тўғрисини айтиш керак, даражамиз Непал, Афғонистон, Тожикистондан юқорироқ. Улардан кучлимиз, деб ўйлайман. Шу боис ўйинларда унчалик катта қийинчиликка дуч келмадик. Кейинги ой Осиё чемпионатига қуръа ташланади. Мазкур мусобақага чемпионлик учун борамиз. 

Осиё чемпионатида ҳар бир рақиб кучли ҳисобланади. Агарда финалгача етиб борсак, Эрон билан тўқнаш келишимиз эҳтимоли юқори", – дейди Дилшод Раҳматов.




Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика