

Бу ҳақда championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ўз телеграм каналида шундай ёзмоқда.
"Ланс" клуби президенти Жозеф Мари Угурлян "Манчестер Сити" президентига қўнғироқ қилиб Абдуқодир Ҳусановни ярим йилга ижарага беришни сўраган.
"Ланс" айни пайтда Франция чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Клуб Ҳусановни ПСЖ билан рақобатда ёрдам беришини хоҳлаганди. Бироқ "Сити" томони бунинг иложи йўқлини маълум қилган", - дейилади маълумотда.



