

Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлиши кутилаётган словениялик Сречко Катанец бугун "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувига ташриф буюрди. МТЖ мураббийлар штабидан ўрин олиши кутилаётган Равшан Ҳайдаров ва Катанецнинг икки ёрдамчиси эса Жиззахда "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашувига боришди.
Кеча Катанец "Пахтакор" - "Турон" учрашувига, ёрдамчилари эса АГМК - "Нефтчи" учрашувига борганди.






