UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31Неймар 9 ойлик танаффусдан сўнг «Ал Ҳилол» машғулотларига қайтди  0 10:05«Пахтакор» яна бир маҳоратли ҳужумчи билан шартнома тузди  5 09:53“Машъал” тўрт нафар футболчи билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 09:39Истеъфога чиққан Саутгейт кетиш олдидан нималар деди?  5 09:15«Қўқон-1912» жамоаси ёзги трансфер ойнасида легионер футболчи билан шартнома тузди  3 08:48Аргентина терма жамоаси футболчилари узоқ муддатга футболдан четлатилишлари мумкин  29 08:26«Андижон» ёзги йиғиннинг илк назорат учрашувида йирик ғалабани қўлга киритди. Таркибда қандай ўзгаришлар бор?  4 08:00УEФА матбуот хизмати Евро-2024 рамзий терма жамоани эълон қилди  15 07:36Расман: «Рома» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  2 00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  8 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  1 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  7 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  5 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  3 23:01Эдерсонни қўлга кирита олмаган "Ал Насср" бошқа бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  3

Улуғбек Бақоев: "Андижон" шунчаки вазиятлардан фойдалана олмади холос" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Андижон" шунчаки вазиятлардан фойдалана олмади холос"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Андижон" (4:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.



"Андижон" мусобақа жадвалида қуйи поғоналарда бормоқда. Лекин барибир охирги ўйинларда ғалабалар қийинчилик билан қўлга киритилмоқда. Тўғри ҳисоб йирик бўлди, аммо осон бўлгани йўқ. Чиройли голлар урдик, йигитларга раҳмат айтаман. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

"Андижон" ўтган тур ўз майдонида "Қўқон-1912"га ютқазиб қўйганидан кейин балки футболчиларда руҳий муаммо бўлгандир. Ўшанда бугунги рақибимиз 0:2 ҳисобидан кейин дурангга эришиши ҳам мумкин эди. Бироқ пенальтидан гол ура олишмаганди. Бугун ўйиндан олдин ғалаба қозонишимизга ҳеч қандай кафолат йўқ эди. Ҳар бир кейинги баҳс олдингисидан қийин ўтаверади.

Мавсумнинг бошида ҳам кучли клубларга қарши ўйнадик. "Навбаҳор", "Металлург" каби клублар ҳам кучли. "Машъал" билан дуранг ўйнадик, масалан. Кучли ва кучсиз жамоалар йўқ, чемпионат бор ва ҳар бир баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини доим юқори даражада ушлаб туриш оғир, шу боис ўзгаришлар қилиб уларга дам бераяпмиз. Ким бугунги кунда кўпроқ тайёр бўлса ўша майдонга тушмоқда.

"Андижон"да ҳам вазиятлар бўлди, икки марта тўсинни пойлашди. Тўп назорати анчагина юқори даражада. Рақиб ўйини менга ёқди, шунчаки биз вазиятлардан фойдаландик, улар эса гол ура олишмади. Футболда ҳар бир вазиятни голга айлантириб бўлмайди.

Трансфер ойнаси очилганидан кейин бизга янги футболчилар керакми ёки йўқми ўйлаб кўрамиз. Ҳозир таркибимиздаги барча майдонга тушишга ҳақли. Улардан 11 нафар футболчигина асосий таркибда майдонга туша олади холос", - дейди Улуғбек Бақоев.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика