RU

Последние новости

08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  0 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  0 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  12 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  39 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  68 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  120 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1037 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16

Зукко мухлис танлови. Дастлабки ғолиб аниқланди Новости

Зукко мухлис танлови. Дастлабки ғолиб аниқланди

Кеча сайтимизда биринчи марта “Зукко мухлис танлови” бўлиб ўтди.
Ўзбекистон кубогига аталган 5та савол мухлислар ҳукмига ҳавола қилинди. Саволларнинг жавоблари билан танишиб олинг.

1.  Ўзбекистон кубоги финалида бир неча марта жамоани бош мураббий сифатида бошлаб тушган аммо ғолиб бўла олмаган мураббийни топинг.  
Жавоб: Баҳром Ҳакимов. “Темирйўлчи” ва “Насаф” билан финалда иштирок этиб иккаласида мағлуб бўлган.

2.  Мамлакат кубогининг финал учрашувларида бир қизиқ ҳолат икки марта кузатилган. Финалда иштирок этган икки футболчи кетма-кет икки финал учрашувида жамоасини ўзгартиришига қарамасдан ғолиб бўла олмаган. Қизиқ томони ҳар икки футболчи биринчи йил ўз жамоаси билан мағлуб бўлган бўлса, кейинги йил собиқ жамоасига мағлуб бўлган. Шу икки футболчини топинг.   
Жавоб: Шухрат Мақсудов ва Игнатий Нестеров.

3.  Ўзбекистон кубоги баҳсларида сермаҳсул футболчилар борлиги шубҳасиз. Кубокнинг бир мавсумида энг кўп гол уриб тўпурар бўлган футболчи ким ва у нечта гол урган?
Жавоб: Миржалол Қосимов 1993 йил 17та гол урган.

4.  Бугун икки футболчи узоқ вақтдан бери ушалмаётган орзуси рўёбга чиқиш арафасида. Ҳар иккиси кўп марта кубок финалида ўйнаган аммо кубок соҳиби бўлиш насиб этмаган. Бу икки футболчи ким бўлиши мумкин?  
Жавоб: Ботир Қораев  ва Анвар Бердиев (Анвар Бердиев кеча ниҳоят кубок соҳибига айланди).

5.  Кубок баҳсларида энг сермаҳсул ўйинни эслаб кўринг. Ўша ўйин ҳисобини ҳам топсангиз тасанно!
Жавоб: “Бухоро” – “Хўжайли” 16:0.


Бу саволларнинг тўрттасига Абдулборий Абдусаттаров (bahodirmirzo) аниқ жавоб берган. Шу сабабли бу ўқувчини ғолиб деб эълон қиламиз ва FIFA.UZ логотипи туширилган футболка топширамиз. Совғани олиш учун сайт маъмурияти билан боғланишингиз мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, ҳар чоршанба куни “Зукко мухлис танлови” бўлиб ўтади. Сайтимизни кузатиб боринг. Футболдаги билимингизни синаб кўринг ва совғаларга эга бўлинг.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика