UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  957 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  11

Зукко мухлис танлови! Янгиликлар

Зукко мухлис танлови!

Чиройли голлар ва шиддатли ҳужумлар, дриблинг ва тактик маҳорат футболни барчани ўзига мафтун этувчи безаклари десак янглишмаймиз.
Шунингдек, у ўйиндан кейинги хотиралар билан ҳам ўзгача суҳбат, тортишув сабабчиси ҳамдир. Бугундан бошлаб ҳар чоршанба куни сизнинг ҳукмингизга бештадан савол ҳавола этилади. Бу саволлар асосан миллий чемпионатимиз тарихи ва статистикасидан тузилади. Демак, ҳар чоршанба куни “Зукко мухлис танлови” саволларини сайтимизда кутишингиз мумкин.

Саволлар жавоб топиш орқали миллий чемпионат ва кубок ўйинларида содир бўлган ўша қизиқарли ва тортишувли ҳолатларни яна бир эсга олсак ажабмас.

Танловни бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги тарихидан келиб чиққан саволлар билан бошлашга қарор қилдик.

Дастлабки 5 савол:
1.   Ўзбекистон кубоги финалида бир неча марта жамоани бош мураббий сифатида бошлаб тушган аммо ғолиб бўла олмаган мураббийни топинг.

2.   Мамлакат кубогининг финал учрашувларида бир қизиқ ҳолат икки марта кузатилган. Финалда иштирок этган икки футболчи кетма-кет икки финал учрашувида жамоасини ўзгартиришига қарамасдан ғолиб бўла олмаган. Қизиқ томони ҳар икки футболчи биринчи йил ўз жамоаси билан мағлуб бўлган бўлса, кейинги йил собиқ жамоасига мағлуб бўлган. Шу икки футболчини топинг.

3.   Ўзбекистон кубоги баҳсларида сермаҳсул футболчилар борлиги шубҳасиз. Кубокнинг бир мавсумида энг кўп гол уриб тўпурар бўлган футболчи ким ва у нечта гол урган?

4.   Бугун икки футболчи узоқ вақтдан бери ушалмаётган орзуси рўёбга чиқиш арафасида. Ҳар иккиси кўп марта кубок финалида ўйнаган аммо кубок соҳиби бўлиш насиб этмаган. Бу икки футболчи ким бўлиши мумкин?

5.   Кубок баҳсларида энг сермаҳсул ўйинни эслаб кўринг. Ўша ўйин ҳисобини ҳам топсангиз тасанно!


Бахтиёр Ширинов.


Жавобларни мана шу хабар тагига ёзиб қолдириш мумкин. Жавоблар соат 17:00га қадар қабул қилинади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика