RU

Последние новости

19:46"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди  0 19:42Фабио Каннаваро: "Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга сигнал бўлиши керак"  1 18:55"Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон". Ҳусанов ва Гэҳи "шаҳарликлар" ҳимоя марказини қўриқлайди  7 18:37Туркия. Шомуродовдан ассист, "Башакшеҳир"дан йирик ғалаба  13 18:20НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Бунёдкор" Болгария клуби устидан ғалаба қозонди  1 17:58U-23 Осиё чемпионати тугашига битта ўйин қолди: Бугун финал  1 17:47"The Telegraph": "Манчестер Сити" натижалари пасайишига Гвардиоланинг келажаги борасидаги мавҳумлик сабаб бўлмоқда  3 17:21Арбелоа "Реал"да Хаби Алонсо давридаги машғулотлар тизимини ўзгартирди  1 17:00Кэррик учун иккинчи имтиҳон ва Италиядаги топ ўйинлар  3 16:34РАСМАН! "Челси"нинг собиқ юлдузи Виктор Мозес энди Қозоғистон жамоасида ўйнайди  5 16:06"Арсенал" Хулиан Альварес бўйича норасмий музокаралар ўтказди: Унинг товон пули 500 миллион евро!  2 15:41"Кайсериспор" — "Башакшеҳир". Ўзбек дуэти асосий таркибда!  18 15:30Палимпсест  3 15:09ОКМК Польша грандига қарши: Ўктамовнинг голи камлик қилди  7 14:18Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё кубоги финали, “Ман Сити” ўз майдонида, “Реал” сафарда ва бошқалар  2

Зукко мухлис танлови! Новости

Зукко мухлис танлови!

Чиройли голлар ва шиддатли ҳужумлар, дриблинг ва тактик маҳорат футболни барчани ўзига мафтун этувчи безаклари десак янглишмаймиз.
Шунингдек, у ўйиндан кейинги хотиралар билан ҳам ўзгача суҳбат, тортишув сабабчиси ҳамдир. Бугундан бошлаб ҳар чоршанба куни сизнинг ҳукмингизга бештадан савол ҳавола этилади. Бу саволлар асосан миллий чемпионатимиз тарихи ва статистикасидан тузилади. Демак, ҳар чоршанба куни “Зукко мухлис танлови” саволларини сайтимизда кутишингиз мумкин.

Саволлар жавоб топиш орқали миллий чемпионат ва кубок ўйинларида содир бўлган ўша қизиқарли ва тортишувли ҳолатларни яна бир эсга олсак ажабмас.

Танловни бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги тарихидан келиб чиққан саволлар билан бошлашга қарор қилдик.

Дастлабки 5 савол:
1.   Ўзбекистон кубоги финалида бир неча марта жамоани бош мураббий сифатида бошлаб тушган аммо ғолиб бўла олмаган мураббийни топинг.

2.   Мамлакат кубогининг финал учрашувларида бир қизиқ ҳолат икки марта кузатилган. Финалда иштирок этган икки футболчи кетма-кет икки финал учрашувида жамоасини ўзгартиришига қарамасдан ғолиб бўла олмаган. Қизиқ томони ҳар икки футболчи биринчи йил ўз жамоаси билан мағлуб бўлган бўлса, кейинги йил собиқ жамоасига мағлуб бўлган. Шу икки футболчини топинг.

3.   Ўзбекистон кубоги баҳсларида сермаҳсул футболчилар борлиги шубҳасиз. Кубокнинг бир мавсумида энг кўп гол уриб тўпурар бўлган футболчи ким ва у нечта гол урган?

4.   Бугун икки футболчи узоқ вақтдан бери ушалмаётган орзуси рўёбга чиқиш арафасида. Ҳар иккиси кўп марта кубок финалида ўйнаган аммо кубок соҳиби бўлиш насиб этмаган. Бу икки футболчи ким бўлиши мумкин?

5.   Кубок баҳсларида энг сермаҳсул ўйинни эслаб кўринг. Ўша ўйин ҳисобини ҳам топсангиз тасанно!


Бахтиёр Ширинов.


Жавобларни мана шу хабар тагига ёзиб қолдириш мумкин. Жавоблар соат 17:00га қадар қабул қилинади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика