Фабио Каннаваро: "Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга сигнал бўлиши керак"
24 янв 19:42
Новости
Фабио Каннаваро: "Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга сигнал бўлиши керак"
Мураббийлар штаби мазкур йиғин орқали терма жамоага номзод бошқа футболчиларни кўриб олишни мақсад қилган. "Оқ бўрилар" устози Фабио Каннаваро бу борада фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен бу футболчиларнинг барчасини кўрганман, жуда яхши биламан. Ҳа, терма жамоада янги мураббийман. Уларнинг имкониятидан хабардор бўлишимга қарамасдан, мазкур йиғинда имкониятларини синовдан ўтказиб оламиз.
Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга ўзига ҳос сигнал бўлиши керак. Бир йил давомида бизни Жаҳон чемпионати, Осиё Кубоги кутмоқда. Шу боис чемпионатдаги барча футболчилар тайёр бўлиши зарур. Улар билиши керакки, терма жамоага номзод футболчилар кузатув остида",- дейди италиялик мураббий.
- U-23 Осиё Кубогида ўйинларни кузатдингиз. Мақсад терма жамоага футболчиларни таклиф қилиш эдими?
- Мен барча учрашувларни стадиондан томоша қилишга ҳаракат қиламан. U-23 терма жамоасидаги футболчиларни ҳам биламан. Ўйинларни жонли томоша қилиш футболчилар ҳақида кўпроқ маълумот беради.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии