RU

Последние новости

19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  2 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  3 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   2 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  6 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  2 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  7 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4

“Зомин”нинг ғалабали серияси 3та ўйинга етди Новости

“Зомин”нинг ғалабали серияси 3та ўйинга етди

Ўзбекистон Биринчилиги мусобақаларида “Зомин” жамоаси 2012 йилдан буён узлуксиз иштирок этиб келмоқда.

Ҳар йил мусобақалар бошланганида жамоа ўз олдига юқори марраларни кўзлаб, ҳаракат қилган. Ўтган йилларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, жамоа фақатгина 2015 йилги мусобақанинг иккита босқич натижасига кўра 5-ўринга чиқа олди.

Бу йил ҳам жамоа ўз олдига юқори марраларни кўзлаб, ҳаракат қила бошлаган эди. Лекин жамоада биринчи давра сўнгида пасайиш юзага келган эди, бунинг асосий сабабларидан бири маблағ билан боғлиқ. Шундай бўлсада иккинчи давра бошланишидан олдин таркибга тажрибали Олий лига ҳавосидан баҳра олган ўйинчилар ва ёш футболчилар таклиф этилди. Иккинчи давра бошларидаги кетма-кет мағлубиятлар жамоа мухлисларини “Биринчи лигадан тушиб кетадими?” деб, анча ўйлантириб қўйди. Лекин охирги учта турдаги ғалаба (“НБУ-Осиё” - “Зомин” (0-2), “Зомин” - “Хоразм” (3-0), “Зомин”-“Орол” (4-3) жамоа мухлислари қалбида яна умид учқинларини уйғотди. Жамоа 32-турга келиб, мусобақа жадвалида 10-ўринда бормоқда. Лекин яна олтита тур учрашувлари борлигини ҳисобга оладиган бўлсак, мусобақа сўнгига қадар зоминликлар турнир жадвалида ўтган йилги натижасини яна бир бор такрорлаши мумкин.



“Зомин” жамоасининг кейинги тур учрашувлари билан танишинг:
33 тур. 23 октябрь (якшанба)
“Норин” – “Зомин”
34 тур. 26 октябрь (чоршанба)
“Уз-Донг-Жу” – “Зомин”
35 тур. 2 ноябрь (чоршанба)
“Зомин” – “Цементчи”
36 тур. 5 ноябрь (шанба)
“Зомин” – “Ёзёвон-Лочинлари”

Яна 2 та қолдирилган ўйин 23 ва 24-турлар:
“Хотира-79” – “Зомин”
“Косонсой” – “Зомин”

Акмал Рахматуллаев
“Зомин” ПФК матбуот котиби

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика