RU

Последние новости

21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  1 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  3 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  6 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  3 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  33 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  11 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0

“Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров: “Бу ғалабадан кейин чемпионликка бир қадам яқинлашдик” Новости

“Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров: “Бу ғалабадан кейин чемпионликка бир қадам яқинлашдик”

Биринчи лига 18-тури доирасида ўтказилган “Зомин” – “Локомотив-БФК” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров билан суҳбатлашдик. Айтиш керакки, мазкур ўйинда “Зомин” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тўғрисида

- Мавсумнинг ҳал қилувчи палласига етиб келдик, - дея сўз бошлади Умаров. “Локомотив-БФК” билан баҳсда ғалаба қозониб, чемпионликка бир қадам яқинлашиб олишни режалаштиргандик. Йигитлар ўйин аввалида берилган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилди ва яратилган вазиятларимизни голга айлантирди. 

“Локомотив-БФК” кўрсатган ўйин борасида

- Асосан ёшлардан ташкил топган экан. Шунга қарамай, жамоанинг ўз ўйин услуби борлиги кўзга ташланди. Анча вақт давомида биз билан тенгма-тенг ўйин кўрсатиб, дарвозамиз олдида имкониятларга эга бўлди. Бу ўйинда тажриба кўпроқ асқотди. “Зомин”да асосан тажрибали йигитлар кўпчиликни ташкил қилгани туфайли, ғалаба қозонишимиз ҳам осон бўлди.

Рақобатчилар ҳақида

Олдинда бизни учта ўйинимиз бор. Шу ўйинларда ютқазмаслик ва ғалаба қозониб, биринчи лига чемпиони номини қўлга киритмоқчимиз. “Ғиждувон” ва “Набваҳор-Фарм” ҳам очко йўқотишимиз исташи табиий. Кураш турдан-турга жиддий тус олмоқда. Про-лигага чиқиш вазифасини қўйган жамоалар очко йўқотишни истамайди. “Локомотив-БФК” устидан қозонилган муваффақият бизни қўйилган мақсадимизга бир қадам яқинлаштирди. Ўйлайманки, биз вазифамизни уддалай оламиз. 

Таркибдаги футболчилар хусусида

-  Бизнинг жамоада ҳар бир чизиқда рақобат бор. Айниқса, бу мавсумда ёшларимиз ўзларини ҳар томонлама кўрсатмоқда. “Локомотив-БФК”га қарши кечган ўйинда Жонибек Кўчимов, Баҳодир Даминов ва бошқалар ажойиб ҳаракатлари билан майдонда ажралиб турди. Қолганлар хусусида ҳам шундай фикрларни айта оламан.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика