RU

Последние новости

09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  6 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  11 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  21 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  13 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69

Зоир Тўрақулов: “Рақиб хатоларимиздан унумли фойдаланди” Новости

Зоир Тўрақулов: “Рақиб хатоларимиздан унумли фойдаланди”

“Шўртан” — “Қизилқум” жамоалари (1:3) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Зоир Тўрақулов журналистлар саволларига жавоб берди.


—Охирги турда сафарда “Бухоро” жамоасига қарши қийин ўйинни ўтказганимиз бугун ўзининг салбий таъсирини кўрсатди, — дея сўз бошлади Зоир Тўрақулов. — Ўз майдонимизда ўйнашимизга қарамай, бугун жамоамизнинг ўйини чиқмади.

—Охирги икки учрашувда мағлубиятга учрагани ҳам “Қизилқум”ни бугун жамоамизга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишга ундаган бўлса ажабмас. Учрашувни ёмон бошламадик. Ҳатто, тезкор гол ҳам киритдик. Одатда, бунақа вазият жамоага куч бағишлаши, ғалабага ундаши лозим. Аммо бугун бунинг аксини кўрдик, очиғи, рақибимиз бунга имкон бермади.

—Жамоамизда ички муҳит ёмон, дея олмайман. Футболчиларимизни ўзларини кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар етарли. Бугунги мағлубиятни қандай изоҳлашга ҳам ҳайронман. Қолаверса, футболда омад ҳам кўп нарсани белгилайди. Бухорода ҳам нақд ғалабани қўлдан чиқазгандик. Ҳимоя чизиғимизда муаммолар йўқ эмас, албатта. Бугун рақибимиз айнан ҳимояда йўл қўйилган хатолар эвазига жамоамизни жазолади.

—Аммо тушкунликка тушиш ярамайди. Олдинда яна тўртта учрашув кутиб турибди. Уларда максимал натижа қайд этиб, мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз, албатта. Мавсум охирида кучли ўнликдан жой олишни мўлжаллаганмиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика