RU

Последние новости

18:13Эмерсоннинг "Тоттенхэм"дан "Милан"га трансфери барбод бўлиши мумкин  0 17:55"Олдимда Эрон, БАА ва Кувайт клубларидан таклифлар мавжуд" — Ризо Яздандўст  1 17:40"Тоттенхэм" Галлахерни ўз сафида кўрмоқчи  1 17:14Эшитдик-да! "Бунёдкор" икки нафар футболчи билан хайрлашади. Улардан бири "Локомотив"га ўтмоқда  5 16:30Лукаку "Наполи"га ўтишга яқин  2 16:04"Атлетико" Альварес трансфери устида ишламоқда  3 15:39Месси терма жамоадаги шерикларига қулоқчинлар совға қилди  8 15:08Хайр, Саутгейт! Англия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди  14 14:52Испания қироли миллий терма жамоани Евро-2024даги ғалаба билан табриклади  0 14:21Мбаппе Мадридда тиббий кўрикдан ўтди ва мухлислар билан кўришди  10 13:55Эшитдик-да! "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Динамо"га ўтмоқда   2 13:32"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Санжарбек Алимуҳамедов  2 13:28Чеферин 2027 йилдан кейин ҳам УЕФА раҳбари бўлиб қолиши мумкин  1 12:55Ёзги трансфер-2024. Суперлига клубларидаги барча ўзгаришлар битта саҳифада. Кимда қандай вазият?  12 12:54"Насаф" "Спартак"ка ютқазди, ўзбекистонлик мухлислар эса Москвада ҳам "ёрворишди"   10

Зоир Тўрақулов: “Мана шу ўйин ҳолатимизни йўқотмасак, ҳаммаси ижобий ҳал бўлади” Новости

Зоир Тўрақулов: “Мана шу ўйин ҳолатимизни йўқотмасак, ҳаммаси ижобий ҳал бўлади”

“Бухоро” – “Шўртан” ўртасидаги учрашув якунлангач, “Оқ бўрилар” жамоаси устози энг биринчи навбатда ўз шогирдларига ажойиб ва мазмунли ўйин учун раҳмат айтди:
-Бугун, гарчи жамоамиз мағлубиятга учраган бўлса-да, шогирдларимга раҳмат айтаман. Ҳаммаси ўйин олдидан берилган кўрсатмаларни бажаришди. Тўғри, футболда натижа муҳим. Лекин қўлга киритиладиган натижа аввало ўйин сифати ва мазмунига боғлиқ. Бугун ютқаздик, лекин мана шу ўйин ҳолатимизни йўқотмасак, эртага ишончим комил биз албатта, ижобий натижага эришамиз.

-Кетма-кет муваффақиятсизлик гирдобидан йигитларни қандай олиб чиқиш режаси бор?
-Бош мураббий сифатида мен, клуб раҳбарияти аввало йигитларнинг ўзига ишонамиз. Айни пайтда таркибимизда тўп сураётган бир қатор ёшлар билан бирга, Асрор Алиқулов, Ярослав Крушельницкий, Жамол Отақулов, Азиз Алижонов, Павел Соломин, Андрей Власичев каби тажрибали футболчилар бор. Бу йигитлар футболда биринчи кун эмас. Шундай экан уларнинг тажрибасига суянган ҳолда қолган учрашувларда энг максимал очколарни тўплай оламиз. Қолаверса уй ўйинларимизда фидойи мухлисларимиз далдасига ҳам катта умид билан қараяпмиз.

-“Шўртан”нинг хавфли “ҳудуддан” чиқиб кетишига қанчалик даражада ишонасиз?

-Ҳар бир инсон эртанги кунга умид билан яшайди. Мен эса бош мураббий сифатида йигитларимизнинг салоҳиятига, имкониятига ишонаман. “Шўртан” олий лигага муносиб жамоа, демак ҳар қандай ҳолатда ҳам элитада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш учун энг максимал даражада бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

-Ҳозир миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 саралаш турнири “плей-офф” босқичидаги иштироки муносабати билан қисқа танаффус юзага келди. Жамоанинг кейинги учрашувларига тайёргарлиги қандай кечади?
-Байрам муносабати билан футболчиларга бироз дам берилади. 3 сентябрь куни Ғузордаги қароргоҳимизда йиғиламиз ва тайёргарлигимизни давом эттирамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика