Зоҳир Пиримов “Шўртан” машғулотларида
16 янв 2017 23:13
Новости
Зоҳир Пиримов “Шўртан” машғулотларида
Ўтган мавсумни омадсиз ўтказган Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказяпти.
Бир неча йил мобайнида “Олмалиқ”ни бошқарган Игорь Шквирин жамоани тарк этгач, кўплаб футболчилар ҳам “Олмалиқ”дан кетишди. Улар орасида асосий таркиб ўйинчилари ҳам бор эди.
Айрим футболчиларнинг клуб билан имзолаган шартномаси якунига етди. Баъзилари янги бош мураббий Виктор Кумиковнинг келиши билан кетишга қарор қилишди.

Шартномаси якунланган футболчилардан бири Зоҳир Пиримовдир. Тажрибали ярим ҳимоячи оз эмас, кўп эмас, нақд 9 йил мобайнида “Олмалиқ” шарафини ҳимоя қилганди.
Ҳозирда Зоҳир “Шўртан” жамоасида кўрикдан ўтяпти. Ундан аввал маълум муддат “Навбаҳор” машғулотларида ҳам иштирок этганди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии