RU

Последние новости

00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  1 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  8 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  11 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2

Зоҳир Пиримов: "Навбаҳор" сафарда ҳам ғалаба қозона олади" Новости

Зоҳир Пиримов: "Навбаҳор" сафарда ҳам ғалаба қозона олади"

Бир неча йил давомида "Олмалиқ" шарафини ҳимоя қилган, ўтган мавсум "Бухоро"да тўп тепган Зоҳир Пиримов 2018 йилги мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" клуби сафида бошлади.

Ярим ҳимоячи "лочинлар"нинг асосий футболчиларидан бирига айланиб улгурди десак муболаға бўлмайди. Биз 10-турдан ўрин олган "Бухоро"га қарши баҳсдан кейин тажрибали футболчи билан суҳбат қурдик.

- Чемпионат "Навбаҳор" учун омадли бошланди, бироқ кейин пасайиш бўлди...

- Мавсумнинг дастлабки икки турини сафарда ўтказдик. Илк турда Бекободда дуранг ва Олмалиқда ғалаба қозондик. Сўнгра ўз уйимизда "Локомотив"ни таслим қилдик. Кейин эса бироз пасайиш бўлди, тан оламан. Умуман бу мавсумда барча жамоалар деярли тенг кучли эканлигини барча кўриб турибди. Мусобақа жадвалига қаранг, ҳамма жамоа мағлуб бўлишга улгурди. Осон ўйининг ўзи бўлмаяпти. Ҳар бир баҳс финалдек ўтмоқда. Қайсидир ўйинларда очко йўқотдик.

- Ўтган йил "Бухоро"да ўйнадингиз, аммо ўзингизни кўрсата олмадингиз. Шу боис ушбу клубга қарши баҳсда ўзгача иштиёқ билан тушдингизми?

- Йўқ, бу нарса хаёлимда йўқ эди. Тўғри ўтган йил "Бухоро"да у қадар ишларим юришмади. Балки бир клубда кўп йиллар давомида ўйнаб муҳитни ўзгартирганим учундир "Бухоро"га киришиб кета олмадим. Улуғбек Бақоевни ҳурмат қиламан, унга нисбатан ҳеч қандай ғаразлигим йўқ. Балки ўтган йил бухороликлар ўйин услубига тушмагандирман. Шу боис "Бухоро" билан учрашувга оддий ўйиндек тушдим. Бир тур олдин ўз уйимизда "Нефтчи"ни юта олмадик. Ҳаракат қилдик, аммо ўхшамади. Шу сабаб мухлислар олдида қарзимиз бор эди. "Бухоро"ни сафарда мағлуб этиб ўша қарзни уздик деб ўйлайман. Шукурки оғир ўйин бўлишига қарамай сафарда 3 очко олдик.

- Кўпчилик "Бухоро"га қарши ўйинда "Навбаҳор" футболчилари ўйинни кўп бор вақт чўзишди деб айтишмоқда. Бунга қандай қарайсиз?

- Мағлуб бўлаётган ҳар қандай жамоа рақиби вақт чўзаяпти деб ўйлайди. Бу табиий ҳол. Агар Акбар Тўраевни айтишаётган бўлса у майдонга жароҳат билан тушганди, шу боис учрашувда кўп бор шифокорлар ёрдамига эҳтиёж сезди. Мухлислар агар жамоаси ютқазаётган бўлса рақиб футболчиси жароҳат четдан вақт чўзаётгандек туюлади. Масалан, бир тур олдин "Нефтчи" билан ўйинда ҳам фарғоналиклар деярли шундай ўйнашди ва кўплаб футболчиларга шифокорлар ёрдам беришди. Аммо ўша ўйинда биз рақибга ҳеч қандай эътироз билдирмадик.



- Барча "Навбаҳор"ни уй жамоаси демоқда. Бу фикрга қўшиласизми?

- Бу жамоага яқинда келдим. Айтишларича икки йилдан буён "Навбаҳор" Наманганда ҳеч кимга ютқазаётган экан. Бу йил эътибор қилсангиз сафарда ҳам кўплаб очколар жамғардик. Шундай экан биз фақат уй жамоаси эмасмиз. Ўз майдонимизда ютқазмаётганимизда мухлисларнинг хиссаси жуда катта. Бу ерда доим рақиб сафида ўйнагандим. Ўзим "Навбаҳор" таркибида ўйнаб Ўзбекистондаги энг яхши мухлислар эканлигига амин бўлдим.

- Суперлигадаги ўзгаришлар ҳақида нима дея оласиз?

- Суперлигадаги ўзгаришлардан кейин бошида тўғриси қандай бўларкин деб ўйлардик. Кўриб турибмиз, ҳар бир ўйин шиддатли ўтмоқда. Агар ундай руҳда давом этса 1-2 йилда савия жуда юқорига кўтарилади. Масалан, мусобақа жадвалида пастда юрган жамоа битта ғалаба билан юқорига, юқоридаги жамоа эса битта мағлубият билан пастга тушиб кетиши ҳеч гап эмас. Рақобат жуда кучли.

- Илҳом Мўминжонов билан биринчи бор ишлаяпсиз. У қандай мураббий экан?

- Суперлигада 10та тур ортда қолган бўлса, Илҳом Мўминжонов билан ишлаш менга ёқмоқда. Чунки футболчиларга майдонда айниқса олди чизиқдаги ўйинчиларга эркинлик яратиб беради. Руҳий жиҳатдан ҳам футболчиларни ўйинга яхши тайёрлайди. Шу томонлама ушбу мураббий қўл остида ишлаш менга манзур бўлмоқда.

- Суперлигада яхши натижалар қайд этаётган "Навбаҳор" Ўзбекистон кубоги 1/16 финалида қуйи лига вакили бўлган "Андижон"га ютқазиб қўйди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Тўғри "Андижон"га ютқазиб қўйдик. Бунга сабаб сифатида ундан олдин Суперлига доирасида Жиззахда "Сўғдиёна" билан баҳсда 2:0 ҳисобида олдинда бориб якунда ютқазиб қўйдик. Ўша ўйин бизга жуда кучли руҳий зарба бўлди. Ўша мағлубиятдан кейин кўп вақт ўзимизга кела олмадик. Шу орада Андижонга бордик ва битта гол ўтказиб кубокдан чиқиб кетдик.


- "Лочинлар" сафидаги легионерлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Дарко Станоевични таништириб ўтириш шарт бўлмаса керак. У билан Олмалиқда бирга ўйнаганман. Жуда ҳам барқарор ўйинчи. Ҳимоячи Томислав Пайович ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда. Шунингдек Ненад Иньяц ҳам жамоага ёрдам бермоқда. Сўнгги турларни қўлидан олган жароҳати туфайли ўтказиб юборди. Тез орада Иньяц майдонга тушади деб ўйлайман.

- Яқиндагина 2019 йилги Осиё Кубоги мусобақаси учун қуръа ташланди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси Япония, Уммон ва Туркманистон билан бир гуруҳдан жой олди. Қуръа ҳақида фикрларингиз?

- Осиё Кубогида кучсиз жамоа бўлмайди. Ҳар бир жамоа саралашдан ўтиб финал босқичига чиққан. Ҳар бир футболчи ўз мамлакати шаъни учун ҳаракат қилади. Гуруҳда Япония ва Ўзбекистон фаворит. Менимча Уммон ва Туркманистонни мағлуб эта оламиз. Япония билан ўйинда гуруҳ ғолиби масаласи ҳал бўлади деб ўйлайман. Ўзбекистон терма жамоасига Осиё Кубогида омад тилайман.


Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика