RU

Последние новости

23:56Адриен Рабьо фаолиятини Италия грандида давом эттиради  0 23:49ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (01.09.2025)  0 23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  8 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0

Златан "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини ёдга олди: "Ҳей, болакай! Сен дунёнинг энг яхши футболчисини танимаяпсанми?" Новости

Златан "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини ёдга олди: "Ҳей, болакай! Сен дунёнинг энг яхши футболчисини танимаяпсанми?"

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович 2016-2018 йилларда фаолияти ўтган "Манчестер Юнайтед" ҳақида ёдга олди.

"Бир нарса мени ҳайрон қолдирган. Барчамиз "Манчестер Юнайтед"ни топ-клуб сифатида биламиз, мен ҳам шундай ўйлагандим. Бироқ бир куни кичик детални сезиб қолдим.

Бир куни ўйиндан олдин меҳмонхонага бордик. Нимадир ичгим келдим ва мини-бардан мевали шарбат ичдим. Ўйинни якунлаб уйга қайтдик.

Орадан вақт ўтди. Маошимизни ўтказиб беришди. Одатда мен бунга йил охирида қарардим. Бироқ бу сафар нимадир сабаб билан маошимни текширдим. Клуб маошимдан 1 фунт ушлаб қолибди.

Жамоа менежерига қўнғироқ қилдим: "Кечирасиз, нега маошим 1 фунт кам?". У менга: "Бу мевали шарбатнинг пули". "Нима, хазиллашяпсизми?", деб сўрадим. "Йўқ. Бу ерда олган нарсангга пул тўлашинг керак", деб жавоб берди менежер.

Меҳмонхонага ўзим истаб борганим йўқ. Дам олишда ҳам эмасдим. Бу ер менинг иш жойим. Нимани истасам қилишим керак, нимани истасам ичишим керак. Майдонда исталган нарса куч бериши мумкин.

Фунт?! Тасаввур қиляпсизми, бир фунт! Италияда бундай ҳолат умуман бўлмайди. Бу футболчиларнинг ҳурматини ифодалайдиган оддий ньюанс.

Яна ҳар куни клуб қароргоҳига кириш учун ҳужжатларни текширтириш керак. Бир куни қоровулларнинг ойнасига ҳужжатимни кўрсатиб: "Ҳей, болакай! Бу ерда ўйнаётганимга бир ойдан ошди. Сен дунёнинг энг яхши футболчисини танимаяпсанми, демак, ўзинг истаётган ишда эмассан", деб қўйгандим", - деди 40 ёшли Златан.

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика