Зинедин Зидан: «Данило ҳеч қаерга кетмайди, у доим жамоага ёрдам беришга тайёр»
29 янв 2017 01:30
Новости
Зинедин Зидан: «Данило ҳеч қаерга кетмайди, у доим жамоага ёрдам беришга тайёр»
«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Реал Сосьедад»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
«Данило ҳеч қаерга кетмайди. У доим майдонга тушишга ва жамоага ёрдам беришга тайёр. Эртага мухлислар уни қўллаб қувватлашади. Агар «Сантьяго Бернабеу» биздан кўпроқ нарса талаб қилса, бунга ҳаракат қиламиз.
Муаммолари бор бўлган футболчилар, жумладан Бенземани қўллайман. Каримга ҳеч қандай талаб қўймайман. Мората билан бирга «Реал»нинг марказий ҳужумчилари ҳисобланишади.
Танқидни қабул қиламан. Ишлашда давом этишимиз керак.
«Реал Сосьедад» Испания кубогидан чиқиб кетди, аммо бу уларнинг ўйинига таъсир қилмайди. Уларга қарши ўйнаш доим оғир», — дейди Зидан.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Комментарии