RU

Последние новости

23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  0 23:11КЖЧ. "Интер" - "Флуминенсе" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  61 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  4 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  5 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  19 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  19

Зийрак мухлислар учун! Ўқинг ва 5та хатони топинг Новости

Зийрак мухлислар учун! Ўқинг ва 5та хатони топинг

Сайтимиз ўқувчилари зерикиб қолмаслиги учун турли лойиҳаларни ва янгиликларни амалга ошириб келяпмиз.
Мана шундай янгиликлардан бири “Ўқинг ва бешта хатони топинг” деб номланади. Бунда сизларга хабарлар, воқеа, интервью ёки бирор бир мақола ҳавола этилади.

Мазкур рукндаги хабарлар ёки мақолада атайлаб бешта хато маълумотни келтириб ўтамиз. Хатолар она тилимизнинг грамматикаси билан боғлиқ эмас (яъни, гап тузиш, имловий хатолар ва ҳоказо). Балки аниқ рақам, исм-фамилия, жой номлари, ёш ва йиллар билан боғлиқ бўлади. Агар зийрак мухлис бўлсангиз, марҳамат унда қуйидаги хабарлар орасида атайлаб қилинган 5та (бешта) хатони топинг ва изоҳ сифатида хатони ёзинг ва ёнига тўғрисини қолдиринг. Қайси ўқувчимизнинг қанчалик фаоллиги шунда маълум бўлади. Қани, бошладик бўлмаса!

“МАРСЕЛЬ” МАРСЕЛО БЬЕЛСА БИЛАН КЕЛИШИБ ОЛДИ
“Марсель” президенти Венсан Лабрюннинг баёнот беришича, келаси мавсумдан бошлаб клубни Марсело Бьелса бошқаради. Эслатиб ўтамиз, 58 ёшли Бьелса илгари Аргентина, Чили ва Мексика терма жамоаларини бошқарган. Шунингдек, Бильбаонинг “Атлетик” жамоасида ҳам ишлаган. У “Марсел”да ҳозирги мураббий Дидье Дешам ўрнини эгаллайди.

КАПЕЛЛО ЖЧ-2018дан КЕЙИН ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТАДИ
Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло ЖЧ-2018дан сўнг мураббийлик фаолиятини якунлашини маълум қилди. Бу борада италиялик мутахассис шундай деди: “Россия терма жамоаси охирги иш жойим бўлади. Шундан кейин футболдан кетмоқчиман. Худди Алекс Фергюссон каби йўл тутаман. У 72 ёшида мураббийлик фаолиятини тугатган эди, мен эса бу пайтда 74 ёшда бўламан”. Эслатиб ўтамиз, Бразилиядаги ЖЧда Россия “H” гуруҳида Жанубий Корея, Миср ва Бельгия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

“АРСЕНАЛ” МАОШЛАРНИ КАМАЙТИРМОҚЧИ
Агар “Арсенал” мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, клуб раҳбарияти футболчилар олаётган маошни камайтирмоқчи. Футболчилар вазифа бажарилмаган тақдирда шартномада кўрсатилган пул миқдори 25 фоизга қисқаришига розилик билдиришди. Ҳозирги маош сақланиб қолиши учун эса “Арсенал” чемпионатни 4-ўринда тугатиши керак. Ҳозирча Лондон жамоаси “Ливерпуль”, “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Эвертон”дан кейин 5-ўринда боряпти.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика