Зидан: "Бенземанинг "Атлетико"га қарши ўйинда майдонга тушишига умид қиламан"
03 мар 2021 07:25
Новости
Зидан: "Бенземанинг "Атлетико"га қарши ўйинда майдонга тушишига умид қиламан"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи Карим Бенземанинг "Атлетико"га қарши ўйинга тикланишга улгуришига умид қилади.
"Умид қиламанки, Бензема бизга "Атлетико"га қарши ўйинда ёрдам беради, аммо биз бироз кутишимиз ва унинг ҳолатини кўришимиз керак, сабаби у ҳали ҳам умумий гуруҳ билан машғулот олиб бормаяпти.
Эртага хулосага келамиз. Аммо сизга айтмоқчиманки, тикланиш жадвалга мувофиқ бўлади", - дейди Зидан.
33 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум "қироллик клуби" таркибида Ла Лига доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассист қайд этди.
Похожие новости
12:37
U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида 0
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии