RU

Последние новости

19:10U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  42 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  1 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  5 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0

Зидан Бензема ҳақида: "У жамоавий футболчи ва ҳужумда балансни таъминлашда муҳим ролни ўйнаган" Новости

Зидан Бензема ҳақида: "У жамоавий футболчи ва ҳужумда балансни таъминлашда муҳим ролни ўйнаган"

"Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар лигаси финалидаги (3:1) тактика ҳақида гапириб берди.

- Финал учун тактика ва таркиб танлаш қийин бўлдими? Сиз ўтган йил финалда ўйнаганларни майдонга туширдингиз, аммо улар бошқа ролларда эди. Бу йилги кўрсатмангиз Кардиффдагидан қанчалик фарқ қилди?

- Ҳақиқатдан ҳам бу сафар режамиз бошқача эди. Бу сафар ярим ҳимояда ромб шаклида ўйнадик. Искодан марказда ҳаракат қилишни сўрадим ва биз икки ҳужумчилик схемага ўтдик. Шу билан бирга Марселони олдинроққа ўтказиб, ҳудудни назорат қилишга уриндик. У ҳужумларга қўрқмай қўшилди, Серхио Рамос эса унинг қанотини ёпди.

- Киев ва Кардиффдаги финалларда таркиб бир хил бўлди, Миландаги баҳсда ҳам ушбу футболчиларнинг 9 нафари майдонда бўлган. Муваффақиятнинг калити катта ўйинлардаги тажриба ва барқарорлик дейиш мумкинми?

- Албатта! Тажриба йирик турнирларда ўз сўзини айтади. Фақат шундагина футболчилар вазиятга баҳо беришда қийналишмайди.

- Кўпчилик Касемиро, Модрич ва Кроос таъминлаган "Реал" ярим ҳимоячидаги балансга юқори баҳо беришди. Уларнинг вазифалари ҳақида гапириб берсангиз.

- Мен Кроос ва Модричдан ҳимояланиш, рақибни бўш зонадан айириб тўғри ҳаракатланишни сўрадим. Касемиро эса бу вақтда прессингдаги ҳамкасбларини ўрнини беркитиб, майдон марказидаги мувозанатни ушлаб турди. У иккинчи қаватлардаги курашларда ҳам фаол бўлди.

- Замонавий форвардни қандай тасвирлаган бўлардингиз? Масалан, Бенземани кўп танқид қилишади, аммо унинг жамоага ишлаши ҳақида нима дея оласиз?

- Бензема ҳужумдаги ҳаракатларимизда балансни ушлаб туриш учун муҳим ролни ўйнаган. У тўп назоратига асосланган тактикамизни амалга оширишга ёрдам берган. Бензема доимо тўпга очилади, уни ҳақиқий жамоавий футболчи деб ҳисоблайман.

- Тўпга эгалик қилиш қанчалик муҳим?

- Агар тўп сизда бўлса, уни қайтариш учун куч сарфлаш шарт эмас. Демак, сиз хавфсизроқ холатда бўласиз. Тўп билан рақибларни кўпроқ югуришга ва куч йўқотишга мажбур қиласиз. Футболчиларимнинг сифатларини яхши билганим учун шундай қарор қабул қилдим. Аммо тўпни шунчаки ўзимизда сақламадик, ушбу услубдан ҳужумдаги мақсадларимизда фойдаландик. Аммо ёдда тутинг, тўпга эгалик қилиш ғалабани таъминламайди! - дейди Зидан.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика