RU

Последние новости

18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  0 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  1 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  3 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  6 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Қалдирғочлар” йирик ғалаба билан бошлашди Новости

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Қалдирғочлар” йирик ғалаба билан бошлашди

Куни кеча 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида Жўра Хонназаров хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олди.
22-26 июнь кунлари давом этадиган мусобақада жами 12та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашишади. Мазкур турнирда “қалдирғочлар” “А” гуруҳидан ўрин эгаллашган. Ҳар бир гуруҳда учтадан жамоа борлиги учун “Бунёдкор-2001” иккинчи кунга келиб, ўзининг биринчи ўйинини ўтказди.

1-тур учрашувида Мурод Отажонов шогирдлари “Чирчиқ” билан куч синашди. Беллашувда бунёдкорчилар тўлиқ устунликка эришишди. Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ чирчиқликлар ҳимоячиси ва дарвозабони бир-бирини тушунмаслиги натижасида ҳисоб очилди – 1:0. Беллашувнинг дастлабки дақиқаларидан гол ўтказиб юборган “Чирчиқ” қолган вақт давомида ўзини ўнглай олмай, палата-партишликка юз тутди. Гарчи Тошкент вилояти вакиллари ҳимоявий ўйинга ўтиб олган бўлишса-да, “қалдирғочлар” биринчи бўлим якунлангунга қадар яна 3та гол уришди.

Иккинчи таймда чирчиқликлар ташаббусни ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилиб кўришди. Аммо бу уруниш 5 дақиқа давом этди холос. Қолган вақт мобайнида 14 ёшли бунёдкорчилар яна 4 марта рақиб дарвозабонини ранжитишди. Шу тариқа, “қалдирғочлар” йирик – 9:0 ҳисобда турнирни ғалаба билан бошлашди.

Гол муаллифлари: Санжар Абдураимов, Иброҳим Иброхимов, Ҳумоюн Исломов 2та, Маҳди Абдураимов, Жасур Ҳолдоров, Ислом Абдужабборов 2та, Зокир Ҳасанов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика